10:07 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
227030

Сиёсий тадқиқотлар институти МДҲ давлатлари департаменти бошлиғи, сиёсатшунос Алексей Бичков Марказий Осиёда аҳолининг радикал исломлаштирилишига қарши кураш ҳақида гапирди.

Шу кунларда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари асосий эътиборни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Сиёсатшунос Алексей Бичков Мирзиёев ҳокимият тепасига келгунига қадар 20 йилдан кўпроқ вақт давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида олий даражада алоқалар деярли бўлмаганлигини эслатди.

Коронавирус – умумий таҳдид, аммо бу икки мамлакат президентлари учун қатор бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилиш учун имкониятдир, дея таъкидлади эксперт.

"Табиийки, Ўзбекистон пандемиядан сўнг келадиган иқтисодий инқироздан тезроқ чиқади. Тожикистон оғирроқ вазиятга тушиб қолади, унда қатор ташқи таҳдидлар мавжуд - аҳолининг исломлашуви. "Ислом давлат" террорчилик уюшмаси* Сурия, Эрон ва Ироқдан деярли сиқиб чиқарилди. Шунинг учун унинг аъзолари яқин орада Марказий Осиёга бостириб кириши мумкин. Ўзбекистон учун Тожикистон исломий таҳдиднинг олдини олишда муҳим шерикдир", - деди Бичков Sputnik Тожикистонга.

Экспертнинг сўзларига кўра, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган исломий интервенция (куч билан бостириб келиши) омилини истисно қилиш учун Ўзбекистон Тожикистон билан чегараларни назорат қилишни кучайтириши керак.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Бычков: для Узбекистана Таджикистан — важный партнер в борьбе с ИГ

Асосий мавзулар