03:21 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)
238 0 0

Ғалаба эълон қилинган 1945 йилда дунё халоскор-жангчиларга тасаннолар айтиб, самимият билан қараган эди. Бизнинг умумий бурчимиз - ўша воқеалар ҳақида тарихий ҳақиқатни сақлаш ва қатъий ҳимоя қилиш, дейилади баёнотда

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Вашингтондаги МДҲ мамлакатлари элчилари Ғалаба кунига бағишлаб қўшма баёнот қабул қилдилар.

Баёнотни АҚШдаги Россия элчиси Анатолий Антонов, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, шунингдек, Туркманистон элчилари имзолаганлар.

"Етмиш беш йил аввал Бирлашган миллатлар вакиллари дунёни хавфли хатар - нацизм балосидан қутқардилар. СССР халқлари мисли кўрилмаган қаҳрамонлик ила қаршилик кўрсатиб, Улуғ Ватан урушида нафақат душманга қарши олишувда охиригача тик турдилар, балки, фидо этилган ўнлаб миллион умрлар эвазига келажак авлодлар учун тинч келажакни таъминлаб бердилар", - дейилади элчиларнинг қўшма баёнотида.

"Ғалаба эълон қилинган 1945 йилда дунё халоскор-жангчиларга тасаннолар айтиб, самимият билан қараган эди. Бизнинг умумий бурчимиз - ўша воқеалар ҳақида тарихий ҳақиқатни сақлаш ва қатъий ҳимоя қилиш, мустақиллик ва қулликдан қутқариш, бутун бошли мамлакатлар ва халқларни йўқ бўлиб кетишдан сақлаш, инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, озодлик ва тенглик идеаллари ғалаба қозониши учун жон фидо қилганларга ҳурмат бажо келтириш ва Иккинчи жаҳон уруши сабоқлари ва қурбонлари ҳақида авлоддан-авлодга етказишдир" - дейилади баёнотда.

Дипломатлар шу кунларда совет ва америка армияларининг жон фидо этган аскарлари, фронт орти фахрийларини ёд этишаётганини қўшимча қилдилар. "Улар XXI асрда ҳам биз учун фидойилик, олий мақсад учун қуролдош биродарлик ва ҳамкорлик намунаси бўлиб қоладилар", - деб қайд этган элчилар.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Асосий мавзулар