03:39 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
30510

Телеграм асосчиси Павел Дуров “Кремний водийси” дастурчилар орасида ортиқча мақтаб юборилганини қайд этди ва у ерга кўчиб ўтмаслик ва янги бизнес бошламаслик учун 7та муҳим сабабларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Бугунги кунда дунёнинг энг оммавий мессенжер ларидан бирига айланган Telegram ҳамда “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи яратувчиси Павел Дуров нима сабабдан АҚШнинг “Кремний водийсига” кўчиб ўтиш керак эмаслигини тушунтириб берди.

23 апрел куни россиялик таниқли бошловчи Юрий Дуднинг “Дунёнинг IT-пойтахти кандай тузилган” номли фильми чиққан эди. Павел Дуровнинг фикрига кўра, “ушбу фильм қаҳрамонлари камера олдида айтаётган гаплари ва шахсий суҳбатда айтган гаплари орасида сезиларли фарқ бор”.    

Телеграм яратувчиси АҚШнинг Кремний водийсига кўчиб ўтмаслик учун 7та муҳим сабабларни санаб ўтди:

  • Полиция давлати. Дуров айтишига қараганда АҚШ – бу полиция давлати ва Дуднинг филмидаги тадбиркорлардан камида бир киши АҚШ ҳуқуқни сақлаш органларининг адолатсиз ҳаракатлари қурбони бўлган. Дуровнинг ўзи ҳам 2016 йилда Сан-Францискога ташриф буюрганида ФБР босимига дуч келган.
  • Самарасиз соғлиқни сақлаш тизими. АҚШд соғлиқни сақлаш тизими жуда қиммат ва кўпчиллик умуман унга ета олмайди. Шу сабабли кўпчиллик даволаниш учун бошқа давлатларга боришга мажбур.
  • Чекланган маданият. “Кремний водийси” – бу аслида маданий ҳаёти чекланган бир неча қишлоқ холос. Энг яқин шаҳар Сан-Франциско. У ерда бўлса жиноятчилик авж олган. Дуров айтишига қараганда Сан-Франциско унга куппа-кундуз куни шаҳар марказида ҳужум қилинган ягона шаҳар. 
  • Жуда катта солиқлар. АҚШда солиқлар жуда катта, АҚШ паспорти эса – дунёнинг исталган нуқтасида сизни таъқиб этувчи “иқтисодий қулдорлик мажбурияти”, дейди Дуров.
  • Суст таълим тизими. АҚШда таълим тизими суст, “Сўнгги йиллардаги дастурчилар чемпионатларида ғолиблар – АҚШнинг машҳур ОТМлари номидан иштирок этаётган хитойликлар бўлмоқда. Улар Хитой мактабларида таълим олиб сўнг АҚшга кўчиб ўтишган. АҚШ ушбу мусобақаларда Россия ва Хитойга қараганда жуда кам ўрин олади.
  • Ишлаб чиқариш жуда қиммат. Бугунги кунда Кремний водийси – IT стартаплар учун яхши жой эмас. Маҳаллий дастурчилар “жуда қиммат ва жуда эркалатиб юборилган”. Шу сабабли бу ердаги тадбиркорлар Шарқий Европадан дастурчилар ёллашни маъқул кўришади.
  • Келажак йўқ. Агар 10-20 йил олдин АҚШ бозори интернетнинг асосини ташкил қилган бўлса, бугунги кунда унинг улуши - 4% холос. Шу сабабли TikTok, Byju, Telegram каби глобал лойиҳалар АҚШдан ташқарида ривожланмоқда.  

Дуров Шарқий Европани тарк этмоқчи бўлаётган дастурчиларга Шимолий ёки Марказий Европа мамлакатларига назар солишни маслаҳат берган. Унинг фикрига кўра у ерда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари АҚШга қараганда анча яхшироқ ҳимоя қилинган.

Асосий мавзулар