18:20 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (883)
800 0 0

Таъкидланишича, узоқ вақт давомида Уханда касалланиш ҳолати қайд этилмаган эди. Янги бемор аҳволи оғир экани айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Дунёда COVID-19 тарқалиши маркази бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда РИА Новости Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, узоқ вақт давомида Уханда касалланиш ҳолати қайд этилмаган эди. Янги бемор оғир аҳволда.

Бундан ташқари, ўтган суткада Хубэй провинциясида 17 та аломатсиз коронавирус ташувчилари аниқланган.

Ҳозирда бутун Хубэй провинцияси бўйлаб шифокорлар назорати остида 616 нафар аломатсиз вирус ташувчилари қолмоқда.

Эпидемия давомида Хубэйда 68 129 та касалланиш (Уханда – 50 334 та) ҳолати аниқланган, 63 616 киши (Уханда – 46 464) тузалган, 4 513 та (Уханда – 3 869) ўлим ҳолати қайд этилган.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмидаги Ухань шаҳрида (Хубэй провинцияси) келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги авж олгани ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқладилар, кейинчалик у COVID-19 деб номланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 188 давлатида коронавирус билан боғлиқ 4,1 миллиондан зиёд ҳолат этилган. Шулардан қарийб 1,5 миллион киши тузалиб кетган. 280 мингдан зиёд киши эса вирус қурбонига айланган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (883)

Асосий мавзулар