11:29 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
993 0 0

Ер шари орбитасида бўлган, Россия космик аппаратининг ёнилғи баки фавқулодда вазият туфайли портлаб кетган.

ТОШКЕНТ, 10 мая — Sputnik. "Роскосмос" ўз космик аппарати билан коинотда юз берган фавқулодда ҳолатга изоҳ берди. РИА Новости хабарига асосан.

Маълум бўлишича "Фрегат-СБ" номли тезлаштириш блокининг ёнилғи баклари 8 май куни эрталаб соат 08:00 дан 09:00 оралиғида Ҳинд океани акваториясида портлаб кетган.

Фавқулодда вазият юз берган вақтда тезлаштириш блоки Ер шарининг эллиптик орбитасида бўлган. Унинг орбитаси энг баланд нуқтаси 3606 км ва энг паст нуқтаси 422 км масофани ташкил қилган. Айни дамда мутахассислар аппаратнинг парчаланиб кетган бўлаклари сонини ва уларнинг орбитасини аниқлаштирмоқдалар, дейилган муассаса хабарида. 

Россия космик аппаратининг ёнилғи баклари портлаши ҳақида дастлаб америка ҳарбийлари хабар қилишган эди. Улар айтишига қараганда портлаш натижасида коинотда 65та бўлак пайдо бўлган.

Россиянинг коинотда хавфли вазиятлар пайдо бўлаётгани ҳақида хабар қилувчи тизими ҳам "Фрегат-СБ"нинг ёнилғи баклари портлаб кетганини қайд этган. 

"Фрегат-СБ" тезлаштириш блоки 2011 йилда "Спектр-Р" номли астрофизик телескопни ишга туширишда фойдаланилган эди. "Спектр-Р" - Россия ва Германия ҳамкорлигида ишга туширилган орбитал астрофизик радиотелескопдир. Диаметри 10 метр бўлган антеннага ёрдамида радиотелескоп коинотни чуқурроқ ўрганиш имконини беради. 2019 йилнинг бошида радиотелескопнинг бошқариш тизимида муаммолар аниқланган эди. 

 

Асосий мавзулар