05:50 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
62310

Халқаро олимлар жамоаси фикрига кўра, Арктика ва Гренландия музликларининг эриши натижасида Дунё океани сатҳи сезиларли даражада ошади.

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Сингапурдаги Наньянг Технологик Университети тадқиқотчилари бошчилигидаги халқаро олимлар жамоаси бу асрда денгиз сатҳининг кўтарилиши илгариги таҳминлардан кучлироқ бўлишини аниқлади. Уларнинг ҳулосалари Climate and Atmospheric Science журналида чоп этилди.

Юздан ортиқ илмий нашрларнинг етакчи муаллифларининг илтимосларига биноан улар Дунё океани сатҳининг кўтарилишига баҳо бердилар. Тадқиқотчилар, шунингдек, ушбу мавзу бўйича мингдан ортиқ мақолаларни таҳлил қилишди.

Энг ёмон ва кутилган сценарий бўйича, денгиз сатҳи бу асрнинг охирига қадар 1,3 метрга кўтарилади, яна 200 йилдан кейин эса бу кўрсаткич дастлабкисидан 5,6 метр баландликда бўлади.

Олимларнинг фикрича, Арктика ва Гренландия музликларининг эриши натижасида Дунё океани сатҳи сезиларли даражада ошади. Парник газлари чиқишининг камайиши ушбу жараённинг секинлаштириши мумкин.

Аввалроқ Бутунжаҳон метеорология ташкилоти сайёрамиздаги ўртача ҳарорат 2020-2024 йилларда рекорд кўрсаткичларга етиши мумкинлигини айтган.

Асосий мавзулар