05:29 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
280 0 0

Қонун лойиҳаси АҚШ президентига Хитой касалликнинг авж олиши ҳақида тўлиқ ҳисобот тақдим этмаса, санкциялар жорий этишни таклиф этади.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. АҚШ сенатори Линдси Грэм сенатга COVID-19 туфайли Хитойга қарши санцкияларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритганини маълум қилди.  

“COVID-19 учун жавобгарлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси АҚШ президентига Хитой касалликнинг авж олиши ҳақида тўлиқ ҳисобот тақдим этмаса, санкциялар жорий этишни таклиф этади.

“Ишончим комилки, Хитой Коммунистик партияси ёлғонисиз вирус бу ерда, АҚШда бўлмаган бўлар эди”, - деган Линдси Грэм.

Унинг сўзларига кўра, Хитой халқаро ҳамжамиятга коронавирус тарқалиши бошланган Ухандаги лабораторияда суриштирув олиб боришни рад қилмоқда.

“Ишончим комилки, Хитой ҳеч қачон, токи уни мажбур қилишмаса, жиддий суриштирув доирасида ҳамкорлик қилмайди”, - дея қўшимча қилган сенатор.

Қонун лойиҳасини яна саккиз нафар республикачи сенатор қўллаб-қувватлаган.

Ушбу қонун лойиҳаси матнига кўра, икки ой ичида конгресс қуйидагилар тасдиғини олиши керак:

- Хитой пандемия бошланишига оид тўлиқ ҳисоботни тақдим этган;

- вирус ёввойи ҳайвонлардан одамларга ўтган бўлиши мумкин бўлган барча бозорларни ёпган;

- коронавирус тарқалишидан сўнг қўлга олинган Гонгонг фаолланини озод қилган.

Ушбу маълумотлар тасдиғисиз АҚШ президенти санкиция жорий этиш ваколатига эга бўлади. Улар активларни музлатиб қўйиш, киришни тақиқлаш, визаларни бекор қилиш, Америка молия ташкилотларига Хитой корхоналарига кредит беришини тақиқлашни ўз ичига олиши мумкин.

Хитой коронавирус билан боғлиқ АҚШнинг барча айбловларини рад этиб келмоқда.

Асосий мавзулар