04:57 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
47210

Венесуэла ҳукумати май бошида давлатни куч билан тўнтаришга бўлган яна бир ҳужумни бартараф этди. Қамоқда 13 ёлланма аскар, улардан 2 нафари АҚШ президенти тан соқчилари экани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Венесуэла мухолифати Николас Мадурони ағдаришга уринишлардан воз кечмаяпти. АҚШга ёрдам сўраб очиқчасига мурожаат қилмоқда. Аммо бу ишда нафақат Оқ уй иштирок этмоқда. Америкалик ёлланма қотиллар ҳам Боливариан Республикасида ҳокимиятни алмаштириш режасини ишлаб чиқишга қўшилишди. Каракасдаги тўнтариш сценарийлари даромадли бизнесга айланиши РИА Новости муаллифи Галия Ибрагимова мақоласида.

Қўлга олиб АҚШга олиб кетиш

Венесуэладаги воқеалар деярли Голливуд сюжети бўйича ривожланмоқда. Май ойи бошида мамлакатга бир гуруҳ колумбиялик жангарилар бостириб кирди, аммо ҳукумат уларни зарарсизлантиришга муваффақ бўлди. Қўлга олинганларнинг таъкидлашича, Колумбия ҳукумати АҚШ сўровига биноан уларга Каракасда террорчилик хуружларини амалга оширишни ва Николас Мадуронинг атрофидагиларини йўқ қилишни буюрган. Богота бу айбловларни уйдирма деб атади. Бир неча кун ўтгач, Каракасда гўёки фитна ташкилотчилари бўлган икки америкалик ҳибсга олинди. Флоридалик собиқ маҳсус кучлар харбийси Джордан Гудро тўсатдан уларнинг шахсини аниқлашга ёрдам берди. Унинг сўзларига кўра, унинг ўзи бу жангчиларни Мадурони ағдариш учун юборган.

© REUTERS / Handout
Военное оборудование планировавших нападение на президента Венесуэлы

Венесуэла президенти ҳам ўз фикрини билдирди. Матбуот анжуманида у америкалик ёлланма қотилларни ҳибсга олиш тафсилотларини тақдим этди. Аниқланишича панжара ортида эндиликда ўн уч киши.

"Уларнинг барчаси Вашингтоннинг кўрсатмаси билан ҳаракат қилишган. Иккитаси - Люк Денман ва Аарон Берри президент Доналд Трампнинг хавфсизлик хизматида ишлайди", - деб баёнот берди Венесуэла раҳбари.

Мадуро журналистларга сўроқлар видеосини намойиш этди. "Биз Венесуэлага бостириб кириб, Каракасга етиб бориб, пойтахт аэропортини эгаллаб олишимиз керак эди. Бизга самолётнинг қўнишини назорат қилиш ва президент Мадурони АҚШга олиб чиқиб кетиш вазифаси юкланган эди", - дейди Люк Денман видеода.

Унга эллик мингдан юз минг долларгача тўлов ваъда қилинганини тан олди. Операцияга декабр ойидан тайёргарлик кўрилди. Денман асосий буюртмачини танимайди. "Биз бундан ҳабаримиз бўлмаган", - деди у.

Президент Трамп ҳам вазиятга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Оқ уйнинг маҳбусларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

"Мадурони шериклари билан келтирмоқ"

Вашингтон ва Каракас ўзаро муносабатларни тартибга солаётган маҳалда, Мадуронинг душманларининг ўзлари махсус операция тафсилотларини ошкор қилишди. Стратегик деб аталувчи қўмита раҳбари Хуан Хосе Рендон журналистларга Денманнинг сўзларини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этди. Дарҳақиқат, фитна куздан тайёрланиб келган. Ёрдам учун улар АҚШ хукуматига эмас, балки Американинг Silvercorp хусусий ҳарбий компаниясига мурожаат қилишди.

Режани ҳусусий ҳарбий компания бошлиғи – ўша-ўша Флоридалик собиқ маҳсус ҳизмат ҳодими Джордан Гудро ишлаб чиқди. У мижозларни Венесуэла ҳарбийлари билан яхши таниш эканлигига ишонтирди ва улар ёрдам беришга тайёр. У ўз хизматлари учун 212,9 миллион доллар сўради. Операция "Резолюция" деб номланди. Битим қоғозда имзоланди.

"Бир гуруҳ маслаҳатчилар Николай Мадурони бостирш/қўлга олиш/қувғин қилишни режалаштириш ва амалга оширишда ёрдам беради ва президент Хуан Гуайдони ҳокимиятга келтириш мажбуриятини ўз зиммасига олади", - дейилади шартномада.

Венесуэлалик депутат Серхио Вергара мижоз сифатида чиқди. Мухолифат раҳбари Хуан Гуайдо шартноманинг фақатгина Silvercorp ҲҲК (ҳусусий ҳарбий компания – таҳр.) билан ҳамкорликка тегишли қисмида имзо чекди. Ҳужжатни журналистларга очиб берган Хуан Хосе Рендон АҚШдаги келишувнинг норасмий куратори бўлган.

"Гудро режасига кўра, саккиз юз киши Венесуэлага кириб бориб, шериклари ва Мадурони олиб келиши керак бўлган. У олдиндан бир ярим миллион доллар талаб қилди. Мен унга 50 минг ўтказиб бердим", - дея тушунтирди Рендон.

Операция йил бошига режалаштирилган эди, аммо Гудро ва Рандон ўртасида можаро келиб чиқди. ҲҲК бошлиғи олдиндан тўлов миқдоридан қониқмади. Шу билан бирга, у Оқ уйни хабардор қилишни талаб қилди, чунки жуда хавфли тадбир бошланаётган бўлган. Рендон бундан Вашингтоннинг ҳабари борлигини таъкидлаган, аммо далил келтирмади. Бунинг устига, у Гудро ҳаракатларининг тартибсизлигидан ғазабланди.

Можарога қарамай, операция ниҳоят май ойида бошланди. Аммо америкалик ёлланма жангарилар Венесуэла ерига қадам босиши биланоқ улар ҳибсга олинди. Энди битим тарафлари бир-бирини айблашиб, расмий Вашингтонга юзланишмоқда. Оқ уй ҳамма нарсани рад этмоқда. Гуайдо ҳам сукунат сақламоқда.

"Оқланиш осон кечиайди"

Венесуэла оппозициясининг АҚШ ҲҲКси билан тузган шартномаси Инқирозли жамиятни ўрганиш маркази мутаҳассиси Татяна Русаковада кўплаб саволларни туғдирди. Сиёсатшунос Гуайдо Мадурони ағдариш режасига жиддий муносабатда бўлганига шубҳа қилмоқда.

"Мухолифат етакчиси улар билан алоқада бўлган бўлиши мумкиндир ҳам. Аммо, ҳокимиятни бу тарзда алмаштириш мумкин эмаслигини тушунган. Ҳужжатдаги тушунчалар ноаниқ. Silvercorp ҲҲКси ким ёрдам бермоқчи эди? Венесуэла ҳукумати томонидан осонгина қўлга олинган ўша америкаликларгами?" - дейди мутахассис.

Русакова Венесуэла мухолифати фитна уюштирганини истисно қилмайди. Аммо у бу ерда Боливариан Республика Қуролли кучлари ҳамма нарсани ҳал қилишини таъкидлайди.

"Гуайдо ҳарбийларни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо улар орасида норозилар бўлса ҳам, армия раҳбарияти ҳануз Мадуро томонидан назорат қилинмоқда. Қуролли Кучлар ёрдамисиз мухолифат ғарқ бўлади", - дейди Русакова.

Сиёсатшунос Трамп маъмуриятининг ҳам америкалик ёлланма жангарилари билан боғлиқ вазиятга аралашмаганига ишонмайди. У Венесуэла оппозициясининг Silvercorp ҲҲК билан алоқалари ҳақида маълумот журналистларига Оқ уйдан сизиб чиққанини ҳам инкор қилмайди.

"Америкаликлар боши берк кўчага кириб қолди. Гуайдога бўлган ишонч бузилди. Эҳтимол Вашингтон ўрнига бошқа одамни қидирмоқда ва бир вақтнинг ўзида обрўсини тўкиш кампаниясини давом эттирмоқда. Ахир, Гуайдо ҳар доим Мадурони куч билан ағдаришга қарши бўлган. Энди эса у ёлланма жангчилар билан алоқада бўлганлиги аён бўлди. Оқланиш осон кечмайди", - дейди Русакова.

Экспертнинг асосий хулосаси: америкаликлар ҳали ҳам ҳушёр ва ҳануз Венесуэлада ҳокимиятни ўзгартиришнинг турли сценарийларини кўриб чиқмоқдалар. Айни пайтда Вашингтонда фаворитлар йўқ. Трамп Боливариан режимни қулатишга қодир барча билан ишлашга тайёр.

Асосий мавзулар