Россияда “Авента” ИВЛ аппаратларидан фойдаланиш тақиқланди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в центре МГУ имени М. В. Ломоносова
Госпиталь COVID-19 в центре МГУ имени М. В. Ломоносова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда “Авента” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди. Бу аппаратлар хавфсизлик талабларига жавоб бериши юзасидан текширув бошланди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Росздравнадзор идораси 1 апрелдан бошлаб Урал қурилмалар ишлаб чиқариш заводида ишлаб чиқарилган “Авента-М” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатди.

Полицейские и пассажир на станции метро Новокузнецкая в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ниқоб, қўлқоп ва жарима: Москва метросида ўзбек тилида эълонлар пайдо бўлди

Бу ЎСВҚ аппаратларида Москвадаги Спасокукоцкий номидаги шаҳар шифохонаси ва Санкт-Петербург авлиё Георгий номидаги шифохонада фойдаланилган. Бу шифохоналарда 9 ва 12 май кунлари ёнғин юз берган. Биринчи ҳолатда бир бемор, иккинчи ҳолатда беш бемор ҳалок бўлди. Шундан сўнг, Россия соғлиқни сақлаш соҳасида назорат қилувчи идора томонидан ушбу аппаратларни хавфсизлигини текширишга қарор қилди.

Урал қурилмалар ишлаб чиқариш заводи мутахассислари ҳам текширувини ўтказади.

КРЭТ концерни маълум қилишича, “Авента” бренди остидаги қурилмалар касалхоналарга 2012 йилдан бери етказиб берилмоқда, улар синовдан ўтган ва уларнинг хавфсизлиги юзасидан шикоятлар бўлмаган.

Бундан ташқари, Россия АҚШга “Авента-М” аппаратларининг партиясини юборди. Улар танқислик бўлган вақтда Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларидаги омборхоналар қабул қилди. Бироқ, коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгандан сўнг, қурилмалардан фойдаланилмади, энди улар омборхоналардан ҳисобдан чиқарилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0