Коронавирус яна бир давлатга кириб борди

© Sputnik / Дубровский / Медиабанкка ўтишНа улицах города Масеру, столицы Королевства Лесото.
На улицах города Масеру, столицы Королевства Лесото. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лесото Африка иттифоқига кирувчи 55 давлатдан COVID-19 билан боғлиқ ҳолат қайд этилган 54 давлат бўлди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Африка жанубидаги Лесотода коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълуотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Модель на показе австралийского дизайнера Ten Pieces во время Австралийской недели моды в Сиднее - Sputnik Ўзбекистон
Қайси давлатлар “тождор душман” устидан ғалаба қозонди

Маълум қилинишича, 9 май куни Жанубий Африка Республикаси ва Саудия Арабистонидан мамлакатга келган 81 киши коронавирусга тест топширган. 12 май куни олинган тест натижаларига кўра улардан бирининг тести мусбат чиққан.

Бемор Яқин Шарқдан эканлиги ва унда касалликнинг ҳеч қандай аломати йўқлиги айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Африка мамлакатларида коронавирус юқтириб олганлар сони 69 126 нафарга етган. Шундан 2 386 нафари вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0