10:43 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
532 0 0

“Толибон”* ҳаракати Афғонистон ҳукумат ҳарбий бўлинмаларига қарши жавоб беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. “Толибон”* радикал ҳаракати Афғонистон ҳукумат ҳарбий бўлинмаларига қарши жавоб беришга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг вакили Забихулло Мужоҳид баёнотида айтилган.

Бундан аввал TOLO News телеканали Афғонистондаги иккита терактдан сўнг, президент Ашраф Ғани мамлакатнинг барча хавфсизлик кучларига Толибонга қарши "ҳужумкор" кураш усулига ўтиш ҳақида топшириқ берганди.

"Бундан буён зўравонликнинг янада кучайиши ва унинг оқибатлари учун жавобгарлик Кобул маъмуриятининг зиммасига тушади, чунки “Исломий Амирлик” ҳар қандай вазиятга тайёр. “Исломий Амирлик”нинг ҳарбий кучлари барча душман ҳаракатларига ва ҳужумларига қарши туришга ва ўз одамлари ва жабҳаларини ишончли ҳимоя қилишга тўлиқ тайёр," - деди Мужоҳид ўз баёнотида.

Шунингдек, у “Толибон” ИД* террорчилари томонидан Кобул ва Нангарҳарда содир этилган ҳужумларни кескин қоралаши ва ИД*га қарши кўплаб операцияларни амалга оширганини таъкидлади.

"Биз ўз мақсадимизга содиқмиз ва келишувга мувофиқ чоралар кўрмоқдамиз. Аммо, афсуски, қарши томон (Афғонистон ҳукумати) ўз мажбуриятларини бажара олмади. Маҳбуслар қўйиб юборилиши, ички афғон музокаралари бошланиши керак эди, эҳтимол, вазият кучли ўзгариши мумкин эди", - дея қўшимча қилди у.

Сешанба куни Афғонистонда иккита теракт содир этилди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги касалхонага кириш қисми худкуш террорчи портлаш содир этди, шундан сўнг жангарилар касалхона биносига бостириб келишди. Тиббий ходимларнинг фақат бир қисми бинони тарк этишга муваффақ бўлишди. Кобулдаги шифохонага қилинган ҳужум оқибатида камида 13 киши ўлган, яна 15 киши жароҳатланган.

Касалхонага қилинган ҳужумдан ташқари, Нангарҳар вилояти туманларидан бирининг полицияси раҳбарининг дафн этиш маросимида теракт содир этилди. Вилоят губернаторининг вакили Атолл Хогияни портлаш оқибатида 24 киши ҳалок бўлганини, 68 киши яраланганини айтди.

Ҳужум учун жавобгарликни ИД* террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Феврал ойининг охирида, Қатарда бўлиб ўтган тадбирда АҚШ ва “Толибон”* 18 йилдан ортиқ давом этган урушда биринчи тинчлик битимини имзолади. Битимда 14 ой мобайнида чет эл қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, март ойида маҳбуслар алмашинуви битимидан сўнг афғонлараро мулоқотни бошлаш кўзда тутилди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Асосий мавзулар