03:30 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)
307 0 0

Бразилияда 177 мингдан зиёд киши коронавирусни юқтирган, қурбонлар сони 12 400 кишини ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Бразилия шимолида жойлашган Пиауи штатида коронавирус туфайли алкогол савдоси чекланмоқда. Штат губернатори Веллингтон Диасга кўра, ушбу қарор мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қабул қилинган, деб хабар қилади РИА Новости.

"Жума 15 май санасидан якшанба 17 май кунигача алкогол ичимликлар савдоси ҳамда шаҳарлараро транспорт ҳаракати таъқиқланади", - деб маълум қилган Диас Twitterда.

Губернаторнинг таъкидига кўра, ушбу чоралар жорий этилишига штатдаги ўз-ўзини изоляциялаш даражаси ўта пастлиги сабаб бўлган. Таъкидланишича, вақтинча жорий этилган "алкогол чеклочини назарда тутувчи қонун" туфайли фуқароларда уйда қолиш учун кўпроқ мотивация пайдо бўлади ва бу ўлароқ инфекция тарқалиши хатари пасаяди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 177 589 ҳолат аниқланган, 12 400 киши вафот этган. Пиауи штатида 1 612 киши инфекцияга чалинган, ўлим ҳолатлари 57тани ташкил қилмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, ер юзида коронавирусга чалинганлар сони 4,1 миллиондан ошган, 287 мингдан зиёд киши ушбу инфекциядан вафот этган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)

Асосий мавзулар