06:14 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
286 0 0

Киши бошига 100 лиралик қийматдаги ушбу озиқ-овқат талонлари Туркиядаги шароити оғир Ўзбекистон фуқароларига тарқатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Туркияда оғир шароитга тушиб қолган ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш мақсадида янги хайрия лойиҳаси иш бошлаган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида шохобчаларига эга BİM озиқ-овқат дўконларининг раҳбарлари билан музокаралар ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотлари карталарини сотиб олган.

Киши бошига 100 лиралик қийматдаги ушбу озиқ-овқат талонлари Туркиядаги шароити оғир Ўзбекистон фуқароларига тарқатилмоқда.

Карта эгалари маълум вақтдан сўнг, харид қилган озиқ-овқатлари тугагач, қайтадан элчихонага мурожаат қилишлари мумкин.

Анқарадан бошқа шаҳарлардан мурожаат қилган фуқароларга озиқ-овқат талонлари почта хизматлари орқали етказиб берилади.

Карталарни олиш учун бевосита элчихонага мурожаат қилиш мумкин: элчихона манзили: Sancak Mah., 549 Sokak, № 3, Yıldız - Çankaya, Ankara

Шунингдек, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёки касалликка чалинган фуқаролар ҳам элчихонага мурожаат қилишса, уларга қўшимча ёрдам ажратилади. Яъни даволаниш пули ёки операция харажатлари тўлаб берилиши мумкин, дейилади хабарда.

Асосий мавзулар