09:00 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (874)
148710

Тожикистон COVID-19 билан касалланиш бўйича Қирғизистон, қурбонлар сони бўйича эса Қозоғистонни ортда қолдирган.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тожикистонда коронавирис билан боғлиқ ҳолат 1322 та етди. 36 киши касаллик қурбонига айланган. Бу ҳақда Тожикистоннинг коронавирус ҳақидаги ягона миллий портали хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 16 май куни бирданига 204 та янги ҳолат аниқланган ва уч бемор вафот этган.

Дезинфекция мусорых баков и урн
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Шу тариқа Тожикистон касалланиш бўйича Қирғизистон, қурбонлар сони бўйича эса Қозоғистонни ортда қолдирган. Тожикистонда коронавирус расман 30 апрель куни аниқланган эди.

Марказий Осиёда COVID-19 билан боғлиқ ҳолат

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 нафарни ташкил қилмоқда. Шулардан 2213 нафари шифо топган. 11 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бу Марказий Осиёдаги энг паст кўрсатгич.

Қозоғистонда сўнгги тасдиқланган ҳолатлар сони 307 тага кўпайиб, 6157 тага етган. 2980 нафар бемор тузалиб кетган. 34 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 1138 та ҳолат қайд этилган. 804 нафар бемор тузалиб кетган. Вафот этган сони 14 кишини ташкил этмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (874)

Асосий мавзулар