10:49 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
93610

Таъкидланишича, материал радарнинг электромагнит нурланишини 99.5 фоизга ўзига сингдира олади. Бу эса радарнинг узоқ масофада яширилган объектни аниқлашига йўл қўймайди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. “Росэлектроника” холдинг мутахассислари қиш вақтида ҳарбий техникани душман кўзидан қор остига яширувчи материал яратишди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.

Таъкидланишича, материал ҳарбий техникани топишни 3-4 мартага пасайтиради. Материал ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйишга ҳамма нарса тайёр. Ҳозирча унинг тажриба партияси ишлаб чиқарилган.

Материал нанотузилишли ферромагнит микросимли иплар асосида яратилган. Материал кўпга чидайдиган ва паст ҳарорат таъсирига чидамли экани қайд этилган.

Ишлаб чиқарувчилар материал радарнинг электромагнит нурланишини 99.5 фоизга ўзига сингдира олишини таъкидлашган. Бу эса радарнинг узоқ масофада яширилган объектни аниқлашига йўл қўймайди.

Асосий мавзулар