09:28 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
80311

Замонавий материаллардан фойдаланиш ҳисобига А-050 "Чайка-2"нинг оғирлиги тахминан 50 тоннани ташкил этади ва бортига бир юз аскарни ёки тўққиз тонна юкни олиши мумкин.

Россия янги "денгиз йиртқичи" - А-050 экранопланини яратмоқда, деб "We Are the Mighty" Америка нашри ёзгани ҳақида хабар беради РИА Новости.

Нашрда маълумот берилишича, динамик ҳаво ёстиғига эга кемадан фойдаланиш 2020 йилда бошланиши режалаштирилмоқда. Нашр таъкидлашича, А-050 экспериментал "Лунь" экраноплан-ракета ташувчиси учун асос бўлиб хизмат қилган "Каспий йиртқичи"нинг ривожланишидир.

СССРнинг энг машҳур ва муваффақиятли экранопланлари "Лунь" ва "Орленок" лойиҳалари. "Лунь" русумидаги кўп тоннали машиналар соатига беш юз километргача тезлашарди, кемаларга қарши ракеталар билан қуролланган ва радарларда деярли кўринмас бўлган. Ўлчамлари бўйича кичикроқ "Орленок" бортига 150 аскар ва бир нечта БМП сиғдира олган.

Эндиликда ишлаб чиқарувчилар Мудофаа вазирлигига экранопланларнинг янги авлодини таклиф қилмоқдалар. Замонавий материаллардан фойдаланиш ҳисобига А-050 "Чайка-2"нинг оғирлиги тахминан 50 тоннани ташкил этади ва бортига бир юз аскарни ёки тўққиз тонна юкни олиши мумкин. Авиадвигателлар ёрдамида "Чайка" соатига 450 километргача тезлашади, ва нафақат сув юзасида, балки музда ёки текис даштда, шунингдек, беш минг километргача масофани босиб ўта олади.

Аввалроқ Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россия бортида ракета қуроллари эга истиқболли экранопланни ишлаб чиқаётганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, экранопландан Шимолий денгиз йўлини ҳимоя қилиш ва Қора ва Каспий денгизларини патрул қилиш учун фойдаланилади.

Асосий мавзулар