17:24 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
74330

Афғонистон президенти фармони билан Генерал Абдул Рашид Дўстумга Афғонистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари маршал унвони берилади.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Келиб чиқиши ўзбек бўлган генерал, Абдул Рашид Дўстумга Афғонистон ҚК маршал унвони берилади. Бу ҳақда 17 май президент Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ имзолаган битимда айтилган.

“Собиқ вице-президент, генерал Абдул Рашид Дўстумга президент фармони билан маршал унвони берилади”, - дейилган ҳужжатда. Унинг матни Tolo News томонидан чоп этилди.

Шунингдек, Дўстум ҳукумат Олий Кенгаши ва Миллий хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президентлигига қайта сайланган Ашраф Ғани 9 мартда қасамёд қабул қилди ва расмий равишда лавозимга киришди. Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловларда ўз мағлубиятини тан олмади ва шу куннинг ўзида мамлакат раҳбари сифатида ўз инаугурациясини ўтказди. Икки кундан кейин Ғани Абдуллоҳ эгаллаб турган ҳукуматдаги лавозимини қисқартирди.

Май ойи бошида Абдуллоҳ Абдуллоҳ  ва Ашраф Ғани билан "музокараларда олдинга силжиш бўлгани ва бир қатор принциплар бўйича дастлабки келишувга эришганини" айтди.

Келишувга биноан, Абдуллоҳ миллий ярашув бўйича Олий кенгашни бошқаради. Унинг жамоаси аъзолари Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Асосий мавзулар