04:31 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
39610

ХХР COVID-19 эпидемияси ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ўз вақтида огоҳлантирганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Душанба куни БССТнинг 73-Умумжаҳон ассамблеяси видеоконференция шаклида бошланди, мажлисни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин очиб берди.

Си Цзиньпин Хитой коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳақида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига керакли ҳажмда ва мутлақ шаффофлик билан ҳақида хабар берган, деди.

“Хитой, эпидемиологик вазият борасида ҳар доим очиқлик, шаффофлик ва жавобгарлик принциплари асосида иш тутган, БССТ ва бошқа давлатларни ўз вақтида огоҳлантирган ва вирус генлари кетма-кетлигини кечиктирмасдан очиқлаган”, - деди Си Цзиньпин.

Шунингдек, ХХР раиси сўзлариг кўра Хитой коронавирусни даволаш бўйича кўрилаётган чоралар дастури ва даволаш услублари ҳақидаги маълумотлар билан ҳам очиқлик билан бўлишган.

Ундан ташқари Хитой ривожланаётган мамлакатларга коронавирусга қарши курашда моддий ёрдам кўрсатишини ҳам айтиб ўтди.

“COVID-19 га қарши курашда халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, Хитой келаётган 2 йил ичида ривожланаётган мамлакатларга коронавирусга қарши кураш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун 2 миллиард доллар  ажатади” , - деди ХХР раиси.

Шунингдек, Хитой раиси “Катта йигирматалик” гуруҳида энг камбағал мамлакатлар кредитларни тўлашига мораторий киритишни сўраб мурожаат қилишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Си Цзиньпин Африка давлатлари учун 30 ёрдам механизмларини яратаётганини ва шу кунга қадар ушбу континентнинг 50та давлатига ёрдам кўрсатганини таъкидлади.

Хитой раҳбари коронавирусга қарши  курашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош ролни ўйнаш кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

РБК хабарига асосан. 

Асосий мавзулар