БМТ Бош котиби Слуцкийнинг санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин на XXI Петербургском международном экономическом форуме. День второй
Президент РФ В. Путин на XXI Петербургском международном экономическом форуме. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Бош котиби АҚШ ва "Катта йгирматалик" давлаталаридан пандемияга қарши самарали курашиш қобилиятига путур етказадиган санкциялардан воз кечишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкийнинг ЕИ, АҚШ ва парламент ташкилотларига коронавирус пандемияси фонида бир томонлама санкцияларни бекор қилиш зарурияти ҳақидаги мурожаатини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Мурожаатда айтилишича, глобал эпидемиологик таҳдид шароитида, оддий одамларни омон қолишини хавф остига қўювчи тўсқинлик қилиш парадигмасида ўйлашни тўхтатиш вақти келди.

"Мен ушбу глобал муаммонинг айрим жиҳатлари билан курашишда халқаро ҳамкорлик зарурлиги тўғрисидаги сизнинг фикрларингизга тўлиқ қўшиламан. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларни, шу қаторда Россия Федерациясини, ҳозирги замонамизнинг соғлиқни сақлашга оид энг катта инқирозига қарши курашда бир-бирларини қўллаб-қувватлашга чақираман, шу жумладан, 2020 йил март ойида бошланган Глобал гуманитар ёрдам режасини молиялаштириш орқали", - дейилади Гутерреш мактубида.

БМТ Бош котиби, шунингдек, 26 март куни "Катта йигирмалик" раҳбарларига йўллаган мурожаатида давлатларнинг пандемия хавф-хатарларига самарали жавоб бериш қобилиятига путур етказадиган санкциялардан воз кечишга чақирди.

"Ва мен 27 март куни аъзо давлатлар билан бўлиб ўтган навбатдаги брифингда яна бир бор ўз чақириғимни таъкидладим. Мен ушбу масалаларни ҳал этишда оммавий ва шаҳсий тартибда фаол иштирок этишда давом этаман", - деб таъкидлади Гутерреш.

БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 4 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган, 283 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Аввалроқ Sputnik радиоси БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш давлатларни барча тўқнашувларни тўхтатишга ва COVID-19 билан курашиш учун бирлашишга чақирганини ҳабар қилган.

Янгиликлар лентаси
0