08:19 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
49710

Таъкидланишича, бомбардимончи 12 дона турли қуролларни, шу жумладан ер усти ва сув сиртидаги нишонларни йўқ қилишувчи ракеталарни, шунингдек, бошқариладиган ва кассетали ҳаво бомбаларини ташишга қодир.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Россиянинг Су-34 қирувчи-бомбардимончиси юқори даражадаги жанговар имкониятлари билан ажралиб туради, дейилади "Хуаньцю шибао" Хитой нашри мақоласида.

Материал муаллифлари самолётнинг яхши манёврлилик қобилиятини, юқори тезлиги ва ер ва денгиз нишонларини йўқ қилиш учун кучли арсенални қайд этиб, Су-34-нинг ердаги нишонларга зарба бериш учун алоҳида имкониятларига ишора қилди.

Мақолада айтилишича, бомбардимончи 12 дона турли қуролларни, шу жумладан ер усти ва сув сиртидаги нишонларни йўқ қилишувчи ракеталарни, шунингдек, бошқариладиган ва кассетали ҳаво бомбаларини ташишга қодир.

Материалда, шунингдек, самолётнинг "Кобра" юқори пилотаж фигурасини амалга ошириш қобилиятига урғу берилади - жанговар ҳолатда бу фигура шошилинч равишда секинлашишига ёрдам беради, бу эса яқин масофада душманнинг қирувчи самолётининг "думдан силкитиш" ва ҳаракатланувчи нишонларни танлашда радиолокацион станцияларни "алдашга" имкон беради.

Мақолада, шунингдек, самолётнинг ўзига ҳос конструкцияси, шу жумладан ўрдак тумшуғига ўхшаш тумшуқ қисми ҳақида гап боради, бу қисм катта диаметрли янада самарали радиолокацион станцияни жойлаштиришга имкон беради.

Жанг қобилиятига кўра Су-34 қирувчи-бомбардимончиси 4+ самолётлар авлодига тегишли. У оператив ва тактик чуқурликдаги ер ости нишонларига аниқ ракета- бомба зарбаларини амалга оширишга, шунингдек, ҳаво нишонларига зарба беришга мўлжалланган.

Самолётнинг ўзига хос хусусиятлари орасида тўрт минг километргача парвоз масофаси, максимал тезлиги соатига 1,9 минг километрлиги, шунингдек, қуролларни бошқаришнинг энг янги тизими мавжудлиги.

Асосий мавзулар