Бишкекда жамоат транспорти ўз фаолиятини қайта тиклайди

© Sputnik / Акылбек Батырбеков Пробка на улице Бишкека
Пробка на улице Бишкека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда бугунга қадар коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1243 нафарни ташкил қилмоқда, инфекцияни юқтирганлар орасида 257 нафари - тиббиёт ходимларидир.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида жамоат транспорти, театрлар ва кутубхоналар 25 майдан ўз фаолиятини қайта тиклайди. Бу ҳақда сешанба куни ўтказилган матбуот-анжуманида Республика бош вазири биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов маълум қилган.

Председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон
Хитой COVID-19дан зарар кўрган давлатларга $ 2 миллиард ажратади – Си Цзиньпин

"Бишкекда жамоат транспорти, автобуслар ва троллейбуслар 25 май санасидан ўз фаолиятини бошлайди", - деб айтган Боронов.

Унинг сўзларига кўра, худди ўша кундан театрлар, музейлар, галереялар ва кутубхоналар фаолиятига ҳам рухсат берилади.

"Ўз фаолиятини қайта тиклаётган барча объектларда санитария-карантин чоралари қатъий амал қилиниши лозим", - деди амалдор.

Қирғизистонда бугунга қадар коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1243 нафарни ташкил қилмоқда, инфекцияни юқтирганлар орасида 257 нафари - тиббиёт ходимларидир. Вафот этганлар сони 14 киши. 898 нафар бемор соғайган. Пандемия даврида республикада 80 мингдан зиёд тестлар амалга оширилган.

Бутундаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалиниш бўйича 4,6 миллион ҳолат қайд этилган, 311 мингдан зиёд инсон вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0