Фаластин Исроил ва АҚШ билан тузилган барча битимларни бекор қилди

© AFP 2023 / SAID KHATIBЛюди с флагами Палестины
Люди с флагами Палестины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фаластин раҳбари, шунингдек, Исроилни халқаро ҳамжамият олдида “Фаластиннинг босиб олинган ҳудудидаги истилочи куч” сифатида жавоб беришга чақирди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Фаластин Исроил ҳукуматининг ўзига Фаластин ерларини қўшиб олиш нияти сабабли Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувларни бекор қилиш тўғрисида қарор қилди. Бу ҳақда Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос маълум қилди.

Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Қодиров “аср битимини” мусулмон дунёсига қарши жиноят деб атади

“Фаластинни озод қилиш ва Фаластин давлати бугундан бошлаб АҚШ ва Исроил ҳукуматлари билан тузилган барча шартномалар бўйича, жумладан, хавфсизлик билан боғлиқ бўлган барча мажбуриятларни ўз зиммасидан соқит қилади”, - дея Аббос сўзларидан келтирган РИА Новости.

Фаластин раҳбари, шунингдек, Исроилни халқаро ҳамжамият олдида “Фаластиннинг босиб олинган ҳудудидаги истилочи куч” сифатида жавоб беришга чақирди.

Маҳмуд Аббос Фаластинни халқаро ташкилотлар таркибига қўшиш вақти келганини таъкидлаган.

Аббоснинг сўзларига кўра, Фаластин Фаластин-Исроил можаросига оид музокараларга учинчи томон воситачилигида қайтишга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0