11:17 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (57)
63030

Ҳоким ўринбосари Сакен Калкаманов Туркистон вилоятининг сув босган қишлоқларидаги вазият барқарорлашгани ҳақида ахборот берди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкамановнинг сўзларига кўра, Мақтаарал туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли пунктлари сувдан тўлиқ тозаланди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

"Сизларга хушхабарим бор. Мақтаарал туманидаги сув босган барча аҳоли пунктлари сувдан тозаланди. Ҳокимлик, Қазсувхўж, ФВҚ, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ва фавқулодда вазият ходимларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли қисқа вақт ичида Сардоба суви зовурлар ва коллекторлар ўзанларига йўналтирилди, бу эса аҳолининг нормал ҳаётга қайтишига имкон берди", - деб ёзди ҳоким ўринбосари Facebook’даги саҳифасида.

Биринчи май куни Ўзбекистон Сирдарё вилояти Сардоба сув омборининг тўғон ўпирилиши оқибатида  Қозоғистоннинг бир нечта қишлоғини ҳам сув босди. Мингдан зиён уй, мактаблар, боғчалар ва шифохоналар сув остида қолди. Аҳоли пунктларидан 31 минг киши эвакуция қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтганди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 200 ортиқ ходими зарур техника билан тошқин оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманига юборилганди.

10 май куни Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан Туркистон вилояти Мақтаарал туманининг Миркакент посёлкасида учрашганди. Улар маҳаллий аҳоли билан учрашиб, биринчи уй-жой қурилишига тамал тоши қўйишди.

Мирзакентда сув тошқинидан зарар кўрган Женис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларининг 500 та оиласи учун уй-жой, мактаб, болалар боғчасини қуриш режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари билан биргаликда олиб борилади.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (57)

Асосий мавзулар