08:13 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
257 0 0

Ижтимоий тармоқда ҳамма гапни айтса бўладими? Россия ҳуқуқни сақлаш органлари Тармоқда фейк хабар тарқатувчиларни жиноий жавобгарликка торта бошлади.

Москвалик 38 ёшли тадбиркор аёл устидан яқинда жиноят иши очилади. Уни инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб келинган ниқоблар сотувга чиқарилгани ҳақида ёлғон хабар тарқатишда айблашмоқда.

Бир вақтнинг ўзижа Сахалинда “Бангкок — Шанхай — Южно-Сахалинск” парвози давомида йўловчиларга шахсий ҳимоя воситалари тарқатилмагани ҳақида ёлғон хабар тарқатган фуқарога  300 минг рубл жарима солингани ҳақида хабар қилинди. Аслида эса авиакомпания компаня йўловчиларга парвоз олдидан тўлиқ ҳимоя костюми ва йўриқнома бергани маълум бўлди.

Приморск ўлкасининг яна бир фуқароси маҳаллий шифохонада COVID-19 билан касалланганлар борлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатгани учун 15 рубл жаримага тартилди. Аёл айтишига қараганда бу ишни у ўз фарзандини ҳимоя қилиш мақсадида қилган.

Ёлғон, ваҳима ва туҳмат хабарлар тарқатиш инсониятга доимо хос бўлган. Лекин охирги вақтларда коммуникацион технологияларнинг ривожланиши билан фейк хабарлар тарқалиши ва уларга қарши кураш – ҳукуматлар учун алоҳида муҳим вазифага айланди.  

Ёлғон хабар жамият ва давлат хавфсизлигига хавф солиши – сир эмас. Лекин олдинлари Россия ҳукумати бундай ҳолатларга панжа ортидан қарар эди. Фақатгина энг оғир, фавқулодда ва муҳим вазиятларда аралашар эди.

Ошхонада ўзаро айтилган ҳар бир ёлғон гапга қарши ҳуқуқин сақлаш органларини ишлатиш ҳам ўзини оқламайди албатта. Қолаверса, бундай тажриба жамиятда айғоқчилик каби нохуш ҳолатлар ҳам келтириб чиқариши ва муаммони янада чуқурлаштириши табиий.

Интернет ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Ёлғон хабарларнинг жамоатчилик учун хавфини кескин ошириб юборди, чунки ахборот тарқалиш тезлиги қамрови кескин катталашиб кетди. Устига устак, тармоқнинг анонимлик хусусияти ҳам ёлғон маълумот тарқатувчиларга қўл келди.

Шунга қарамасдан, интернетда ҳамма нарса мумкин, деган ишонч узоққа чўзилмади. Давлат яна бир бор ўзининг янги шароитларга мослашувчанлигини ва вазиятни назорат остига олишга қодир эканини кўрсатиб қўйди. Ахборот технологиялари ҳуқуқни сақлаш органларига ҳам хизмат қила бошлади ва инсоният яна бир бор ҳар бир сўзни ўйлаб айтиш кераклиги ва айтган гапи учун жавоб бериши кераклигига амин бўлмоқда.  

Ёвуз ният эмас ахмоқона шуҳратпарастлик

Ушбу йўлда ҳуқуқни сақлаш органларига нафақат ахборот технологиялари балким қоидабузарларнинг ўзлари, аниқроғи уларнинг мақтанчоғлиги ҳам ёрдам бермоқда.

Интернет тармоғи ўз-ўзини ифодалаш учун улкан имкониятлар яратиб бермоқда. Аксарият ҳолларда бу “15 минутлик шуҳрат” кўринишида бўлса ҳам, кўпчиллик ушбу имкониятдан ўзлари ҳақида кенг оммага жар солиш учун фойдаланиб қолишга шошилмоқда.

Баъзилар бу ишни амалга ошириш учун ҳатто фейк хабарлар ўйлаб топиш ёки бировнинг ёлғон хабарини фаол тарқатишдан ҳам тоймайди. Баъзан шу “15 минутлик шуҳрат” эвазиган қамоқ курсисига келиб қолишини англамаётган фуқаролар қанчалик кўплигидан ҳайрон қолади киши. Наҳотки улар биров ўйлаб топган ёлғонни тарқатиш билан номаълум шахсларниг ўйинчоғига айланиб қолаётганини тушунмайди? Бундайларда шуҳратпарастлик барчасидан, жумладан мантиқдан ҳам устун бўлса керак.

Фейк хабарлар тарқатувчиларни кўпинча давлатга ёки жамиятга қарши фаолият юритишда, ёмон ниятларда айблашади. Аслида эса улар фақат ўзларига диққат талаб қилаётган кишилар бўлиб чиқади.

Ушбу соҳада давлат олиб бораётган сиёсати жамиятда нафақат ўз сўзларига нисбатан жавобгарлик бурчини ошириши, балким Интернетда пайдо бўлган яна бир ибора “Сўзлар ҳам иш каби муҳим” деган тушунчанинг ижобий томонини кўрсата бошлайди. Хусусан коронавирус эпидемияси вақтида ижтимоий тармоқда пайдо бўлган, шифокорларга белгиланган тўловлар тўланмаётгани хақидаги хабар – Тергов қўмитасининг оммавий текширувлар ўтказишига олиб келди.

Юқорида келтирилган фейк хабарлар ва уларнинг муаллифлари эса яна бир бор анъанавий дарс олишди – офлайн (реал) дунёда ҳар бир сўз учун жавоб беришга тўғри келади.

Асосий мавзулар