04:13 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
303 0 0

Россия АҚШнинг очиқ осмон бўйича шартномадан чиқишини баъзи техник муаммолар мавжудлиги билан оқлашга қаратилган ҳар қандай уринишларини рад этади.

ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Россия АҚШнинг очиқ осмон бўйича шартномадан чиқишини баъзи техник муаммолар мавжудлиги билан оқлашга қаратилган ҳар қандай уринишларини рад этади, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко РИА Новости агентлигига.

Пайшанба куни кечқурун маълум бўлишича, АҚШ президенти Доналд Трамп шартномадан чиқиб кетишини эълон қилди, чунки Россия унга риоя қилмади. У "янги келишув"га эришиш учун "жуда яхши имконият" борлигини гапирди.

"Биз ушбу фундаментал келишувдан чиқишни баъзи техник муаммолар мавжудлиги билан оқлаш учун ҳар қандай уринишларни рад этамиз. Ҳарбий хавфсизлик соҳасидаги ҳар қандай шартнома, қоида бўйича, жуда мураккаб мужассамлик. Агар сиёсий ирода бўлса (ва улар сиёсий ирода мавжуд бўлдагина имзоланади) барча муаммолар ҳамкорлик асосида, манфаатлар мувозанати асосида ва тегишли режимларнинг ҳаётийлигини таъминлаш зарурияти ҳисобга олинган ҳолда ҳал қилинади", - деди Александр Грушко.

Дипломат техник масалаларни муҳокама қилишни давом эттириш учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигини ва бунинг учун томонлар келишувдан чиқишлари шарт эмаслигини таъкидлади.

"Аммо, агар шартномадан чиқилса, унда техник муаммоларга ҳеч қандай ечим бўлмайди, шунингдек 20 йилдан ортиқ вақт давомида Европада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш манфаатларига хизмат қилган ва барча элементлар бир-бирига боғлиқ бўлган ҳарбий хавфсизлик тизимининг ажралмас қисми бўлган воситанинг ўзи ҳам бўлмайди", - дея қўшимча қилди РФ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

Александр Грушко, шунингдек, Россия томонидан шартномани ҳеч қандай бузилишлари йўқлигини таъкидлаб, Москванинг "шартномани АҚШнинг ўзи томонидан бажарилишига нисбатан жиддий даъволари борлигини" таъкидлади.

Фирменный магазин Apple на 5-й авеню в Нью-Йорке.
© Sputnik / Наталья Селиверстова

Унинг сўзларига кўра, бу жиҳатлар жуда мураккаб техник масалалар бўлиб, махсус тузилган орган - шартноманинг ишлашига бахо берувчи, уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича иш олиб борадиган ва кузатув парвозлари пайтида томонлар дуч келиши мумкин бўлган барча масалаларни кўриб чиқадиган комиссия доирасида ҳал қилиниши керак.

Ташқи ишлар вазирлиги вакили Очиқ осмон шартномаси Европада 20 йилдан кўпроқ вақт давомида тинчлик ва хавфсизликни сақлаб келган ва "барча элементлар бир-бирига боғланган ҳарбий хавфсизлик тизимининг ажралмас қисми бўлган", деб таъкидлади.

Очиқ осмон бўйича шартнома 1992 йилда имзоланган ва совуқ урушдан кейин Европада ишончни мустаҳкамлаш чораларидан бири бўлди. Шартнома 2002 йилдан бери амал қилмоқда ва иштирокчи давлатларга бир-бирининг қуролли кучлари ва фаолияти тўғрисида очиқ маълумотларни тўплаш имкониятини беради. Шартномани 34 та давлат имзолаган.

Аввалроқ, ҳарбий мутаҳассис Александр Жилин Sputnik радиоси эфирида Вашингтон нега онгли равишда халқаро хавфсизлик сохасини мувозанатсизлантираётганини айтди.

Асосий мавзулар