Кардиолог Лео Бокерия коронавирус эпидемияси қачон тугашини айтди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаАкадемик Лео Бокерия
Академик Лео Бокерия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг етакчи кардиолог шифокори Лео Бокерия коронавирус эпидемияси ёз охирида тугаши мумкинлигини прогноз қилди.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Коронавирус инфекцияси устидан ғалаба кузгача қўлга киритилиши мумкин, Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги илмий маркази президенти, Бутунроссия «Миллат саломатлиги лигаси» президенти ва Россия Фанлар академиясининг академиги Лео Бокерия сузларини келтиради РИА Новости.

"Ўйлайманки, ёз охирига биз ушбу касалликни енгамиз", - деди у РИА Новости-га берган интервьюда.

Якшанба куни "Роспотребнадзор" раҳбари Анна Попова, Россияда пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганини, прогнозлар ва истиқболлар "барқарор ва муваффаққиятли" эканлигини, 44 минтақа чекловларни олиб ташлашга тайёр ёки яқин кунларда бошлаши мумкинлиги ҳақида ҳабар берди.

Шу билан бирга, Попова, Россияда кунига қайд этилган коронавирус туфайли вафот этганлар сони, инфекцияни юқтириш ҳолатларининг камайишига қарамай, кўпайиши ҳақида огоҳлантирди, чунки эпидемия пайтида ўлим чўққиси юқтириш чуққисидан кечроқ келади.

Россияда бугунги кунга қадар 344 мингта инфекцияга чалиниш ҳолати аниқланди, 113 минг бемор даволанди, 3541 киши вафот этди.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 3180 кишини ташкил этди. 2565 киши даволанди. 13 киши инфекция қурбони бўлди.

Россия, Ўзбекистон ва дунёда COVID-19 билан боғлиқ вазият тўғрисидаги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz порталларида келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0