Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий сувлар бўйича битим тайёрлади

© Foto : Официальный сайт премьер-министра КазахстанаНаводнение в Мактааральском районе
Наводнение в Мактааральском районе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битим лойиҳасида трансчегаравий сув объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилинишини доимий мониторинг қилиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги мутахассислари томонидан Ўзбекистон билан трансчегаравий сувлар бўйича битим лойиҳаси тайёрланди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон. Ҳужжат сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни назарда тутади.

Из Узбекистана в Казахстан отправлена техника - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қозоғистонга яна 20 дона махсус техника юборди

Шунингдек, битим нормалари Сирдарё, Чирчиқ, Келес, Угам дарёлари, Фарход ва Ғазалкент гидроузелларига тегишли.  

Ҳужжат давлатлараро каналлар - Дўстлик, Катта Келес магистрал, Зах, Ханим, Ачинау, Аккойли, Шимолий Тошкент канали, Юқори Тошкент канали ва В-12, В-15, В-24, В-25 каналларини бошқаришни ўз ичига олади.

Битимнинг асосий бандлари

Республикалар умумий рўйхатга мувофиқ трансчегаравий сув объектлари ва сув хўжалиги иншоотларида сув ҳисобини юритадилар, қўшма комиссия томонидан тасдиқланган тартибда маълумот алмашинуви амалга оширилади.

Спасатели помогают пострадавшим от подтопления в Мактааральском районе - Sputnik Ўзбекистон
Хушхабар: Қозоғистондаги тошқиндан зарар кўрган туманлар сувдан тўлиқ тозаланди

Томонлар сув объектларида сув ресурсларини тақсимлашини таъминлайдилар.

Трансчегаравий сув объектлари ва сув хўжалиги иншоотларида сув ўлчаш бўйича автоматлаштирилган тизимини яратилади, маълумотлар онлайн режимида узатилади.

Сув хўжалиги иншоотларида реконструкция қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш, техник хизмат кўрсатилишини молиялаштириш ва бошқа тадбирларни назарда тутадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Икки давлат мутахассислари трансчегаравий сув объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиниши устидан мониторинг амалга оширадилар.

Тошқинлар, сув сатҳи кўтарилиши, қурғоқчиликнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқилади.

Шу билан бирга, битим лойиҳасида трансчегаравий сув объектларида сув иншоотларини қуриш жараёнида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, трансчегаравий сув объектлари экотизимларининг барқарор сув сатҳини сақлаш ва таъминлаш бўйича яқин ҳамкорлик кўзда тутилган.

Биргаликда иштирок этиш асосида иккала республика трансчегаравий объектларда сувни тежаш ва сув йўқотилишини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширадилар. Хусусан, каналларни бетонлаштириш, сувни бошқариш муҳитини яхшилаш мақсадида сув хўжалиги иншоотларини автоматлаштириш ва модернизация қилишни ўз ичига олади.

Рыба - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда сув босган ҳудудда хавфли балиқ топилди

Қўшма ҳужжат икки мамлакатнинг трансчегаравий сув объектлари ресурсларига тенг ҳуқуқларини белгилайди.

"Трансчегаравий дарёлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида томонлар давлатлараро бошқарувни ташкил этадилар: “Дўстлик” канали, Катта Келес магистрал каналлари, Зах, Ханим, Ачинау, Аккойли, Шимолий Тошкент канали ва Юқори Тошкент канали бўйича", - деб қайд этилган лойиҳа.

Икки давлат чегара ҳудудларида жойлашган коллектор-дренаж сув омборларида сув сатҳининг кўтарилишига йўл қўйилмайди. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда, уни бартараф этиш учун шошилинч чоралар кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0