00:32 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
404 0 0

АҚШ Украинада ўта хавфли инфекциялар сақланадиган саккизта лаборатория қуриб, фойдаланишга топширди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. АҚШ Украинада  ўта хавфли инфекциялар сақланадиган 8 та лаборатория қурди.

Таъкидланишича, 2005- 2014 йиллар давомида Львов, Закарпатия, Тернопил, Винниц, Херсон, Днепропетровск ва Харков вилоятларида, шунингдек Қримда саккизта объект қурилиб, такомиллаштирилди.

Американинг “Блэcк энд Витч Спешл Прожектс Корп” компанияси Пентагоннинг розилиги билан қурилиш билан шуғулланган.

"Шартнома тартибига кўра, биологик қуроллар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлган технологиялар, патогенлар ва билимларнинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида  Эпидемиология ва Гигиена илмий-тадқиқот институтида (Львов), Украина вабога қарши илмий-тадқиқот институтида (Одесса) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларига ёрдам кўрсатишни назарда тутган", - деб маълум қилинди Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Ҳамкорлик 2016 йилда давом эттирилди. Тегишли ҳужжат Украинанинг Европа интеграцияси вазирлиги ва “Блэcк энд Витч Спешл Прожектс Корп” компанияси томонидан келишилган.

Уч йил ичида 1,28 миллион долларни ўзлаштириш режалаштирилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Украина лабораторияларини касалликларнинг ягона онлайн мониторинг тизимига улаш эди.

Ўтган йили Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШ дунё бўйлаб 200 дан ортиқ биологик лабораторияларни, шу жумладан Грузия, Украина ва бошқа давлатларда фойдаланишга топширганини айтди.

Россия томони Пентагоннинг Россия чегараларига яқин жойда био-тиббий лабораторияларини жойлаштириши хусусан Тбилиси яқинидаги Р. Лугар номли жамоат соғлиқни сақлаш илмий-тадқиқот маркази юзасидан бир неча бор ташвиш билдирган. Грузия собиқ давлат хавфсизлиги вазири Игорь Гиоргадзенинг сўзларига кўра, у ерда одамлар устидан тадқиқотлар ўтказилган бўлиши мумкин. Кейинчалик Россия Қуролли кучлари радиацион, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов Лугар марказидаги америкалик олимлар заҳарли кимёвий препаратни маҳаллий аҳолида синаб кўришганини айтди.

Москвада “Америка ва Грузия ҳукумати ўта хавфли юқумли касалликларни ўрганаётган АҚШ ҳарбий бўлинмаси фаолиятининг асл йўналишини яширишга ҳаракат қилмоқда,” деб ўйлашмоқда. Грузия томони буни рад қилмоқда.

Асосий мавзулар