13:26 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
161 0 0

Россия делегацияси ҳам Хитойнинг "Гонконгдаги вазият Хитойнинг ички иши ва бу масала БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига кирмаслиги" ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Хитой Гонгконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни рад этди, бу АҚШнинг ушбу ташкилотдаги доимий ваколатхонаси берган изоҳидан маълум бўлди.

Ўз навбатида, ХҲРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюн твиттерда "Хитой АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳақидаги асоссиз сўровини қатъиян рад этади" деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, Гонконгнинг миллий хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни фақат Хитойга тааллуқли ички иши.

"Бу Хавфсизлик Кенгашининг фаолияти доирасига алоқаси йўқ", - дея таъкидлади дипломат.

Хитой доимий вакилининг сўзларига кўра, "далиллар АҚШ дунёдаги муаммолар манбаи эканлигини кўп бора исботлайди". "Хитой АҚШни зўравонлик сиёсати ва таҳқирлаш амалиётини дарҳол тўхтатишга чақирмоқда", - дея қўшимча қилди у.

РИА Новости агентлигига БМТдаги манбанинг сўзларига кўра, Россия делегацияси Пекиннинг Гонконгдаги вазият Хитойнинг ички иши ва бу масала БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига кирмаслиги бўйича позициясини қўллаб-қувватлади.

Гонконгнинг ҳукуматга қарши кучлари ва бир қатор Ғарб расмийларининг норозилиги Бутун Хитой Халқ Конгресси (Хитойнинг асосий қонун чиқарувчи органи) томонидан "Гонконг махсус маъмурий ҳудудида миллий хавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқий тизим ва ижро механизмларини яратиш ва такомиллаштириш тўғрисида қарор" кўриб чиқилганлиги сабабли юзага келди. Мухторият учун махсус ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида марказий ҳукуматни ағдаришга қаратилган террорчилик, ташқи аралашув ва сепаратистик фаолиятга қарши курашувчи, шунингдек ҳар қандай қўзғаш шакллари тақиқланиши керак.

Аввалроқ, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О`Брайен, агар Пекин Гонконгни миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси орқали "ишғол қилса", Хитойга қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилган эди.

Чоршанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Конгрессга Гонконгнинг ХҲРдан мухторияти йўқлиги тўғрисида хабар берди, 1997 йилда бу ҳудуд Буюк Британиядан Хитой ҳукуматига берилганида бундай мухторият кўзда тутилган эди.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Гонконгга нисбатан хатти-ҳаракатлари учун Хитой ҳукуматига қарши санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқаётганлигини маълум қилган эди. Кейинроқ, Хитой АҚШ расмийларининг Гонконг миллий хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича баёнотлари туфайли АҚШга жавоб тақдим этди ва агар АҚШ ХҲР манфаатларига зид ҳаракат қилса, қарши чоралар ҳақида огоҳлантирди.

Асосий мавзулар