06:04 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
36810

АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

Асосий мавзулар