Австриялик фотосуратчи Россия бўйлаб қандай саёҳат қилгани ҳақида

© Foto : Georg Wallner / @mesto47Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера
Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Австриялик сураткаш ва дизайнер у қандай қилиб ўн минг километрни босиб ўтгани, нима учун купега қараганда плацкартда хавфсизроқлиги ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Россия бўйлаб саёҳатдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Светлана Баева. Австриялик сураткаш ва дизайнер Георг Валльнер Зальцбургдан поездда келди ва Транссибир темир йўли бўйлаб узоқ саёҳат қилди. РИА Новостига берган интервьюсида у қандай қилиб ўн минг километрни босиб ўтгани, нима учун купега қараганда плацкартда хавфсизроқлиги, унинг Россия ҳақидаги стереотиплари қулагани ва ҳамроҳлари - “деярли махфий агентлар” ҳақида сўзлаб берди.

Болалигимдан поездда саёҳат қилишни яхши кўраман.

Мен самолётда тезда етиб бориб манзилимда пайдо бўлишни эмас, балки  манзилимга айнан секин етиб боришда паст тезликни ёқтираман. Яна мен вагонда ухлашни яхши кўраман - бу жуда ўзига хос туйғу. Айнан шунинг учун ўтган ёзда биз журналист Марина Дмуховская ва Анюта Прохорова билан биргаликда ҳаракатланишнинг шу усулини танладик.

© Foto : Georg Wallner/@mesto47Австрийский фотограф Георг Валльнер на перроне
Австриялик фотосуратчи Россия бўйлаб қандай саёҳат қилгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Австрийский фотограф Георг Валльнер на перроне

Марина Зальцбургдаги Халқаро биатлон иттифоқининг алоқалар бўйича менежери эди, айнан шу ерда биз танишдик. Анюта унинг дугонаси, узоқ вақт Дубайда яшаган ва ишлаган, психологияга қизиқади.

Болаликдаги орзуим – поезд ҳайдовчиси бўлиб ишлаш.

У амалга ошмади, лекин Транссибир темир йўли бўйлаб саёҳат уни янада яқинлаштирди ва ҳатто менинг дўстларим ҳазиллашганидек "Россияни забт этиш" усулига айланди.

Австриядан Владивостоккача битта бошқа транспортга ўтиш билан етиб бориш мумкин.

Бунинг учун Ницца - Москва поездига, кейин эса - тўғри борадиганига чиқиш керак. Аммо мен кўпроқ нарсани кўришни хоҳладим-да ва охир-оқибат 13 та поездни алмаштирдим: аввал Польшага бордим, кейин Познанда Берлин-Москва поездига ўтирдим, Россия пойтахтидан бошлаб биз шаҳардан шаҳарга, Транссибир темир йўлининг охиригача юрдик.

© Foto : Georg Wallner / @mesto47Храм Христа Спасителя, снятый австрийским фотографом Георгом Валльнером
Австриялик фотосуратчи Россия бўйлаб қандай саёҳат қилгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Храм Христа Спасителя, снятый австрийским фотографом Георгом Валльнером

Темир йўлда саёҳатлар ва Австрия ва Россияда унга муносабат жуда фарқланади.

Бизда тўрт соат поездда саёҳат қилиш жуда кўп деб хисоблашади. Одамларга вагонда бир суткадан кўпроқ колиб кетишни тасаввур қилиш қийин! Шунингдек, Европада деярли ҳеч ҳам мобил Интернет ўчмайди, Россияда эса ҳеч қандай алоқа бўлмаганда, шунчаки телефонни олиб қўйиб, ўз ҳамроҳлари билан гаплашасиз ёки деразадан ташқарига тикиласиз.

© Foto : Georg Wallner / @mesto47Солнце через окно поезда
Австриялик фотосуратчи Россия бўйлаб қандай саёҳат қилгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Солнце через окно поезда

Баъзан поездда биз икки кунлаб ўтирардик ва мен бундан роҳатланардим.

Эрталаб эрта туриш шарт эмас, ва кун бўйи тамадди қилиб олиш учун танаффуслар билан деразага тикилиш мумкин. Менга Волга ва Амур дарёлари узра қуёш ботиши жуда ёқди. Ажабланарли даражада чиройли! Яна мени узоқ тўхташлар нақадар ёқимли эканлиги ҳам ҳайратга солди. Ташқарига чиқасиз, егулик сотиб оласиз, сайр қиласиз.

Сафар давомида биз поездларда ўн марта тунадик.

Меҳмонхоналарда эса Нижний Новгород, Қозон, Екатеринбург, Красноярск, Иркутск, Ольхон оролида, Улан-Уде, Благовещенск, Хабаровск ва Владивостокда тўҳтадик. Ҳар бир шаҳарда биз қизиқарли саргузаштлар ва учрашувларга дуч келдик. Масалан, мен тоққа чиқишни яхши кўраман, шунинг учун энг ёрқин таассуротлардан бири бу Красноярск яқинидаги чўққиларни забт этиш.

Менга маҳаллий «Столбы» (Устунлар-таҳр.) қўриқхонасида учраган альпинист аёл Ирина жуда ёқиб қолди.

60 ёшга тўлганига қарамай, у мени қояларда қувиб ўтди. Унда инглиз тили мукаммал эмас, мен эса умуман рус тилида гапирмайман. Аммо биз иккаламиз ҳам альпинистлар ибораларини билардик ва кўп гаплаша олдик. Аммо менинг рус дўстларим бизни тушунишмади.

Мен ҳатто “устунчилар” қаторига қўшишди ҳам.

Бу Красноярск эркин алпинистлар бирлашмаси, унинг ўзига хос субмаданияти бор. Уйда мен қояларга чиқишда суғурталовчи мосламалар билан ҳаракат қиламан. Баъзан “боулдеринг” билан, бу қисқа, аммо техник жиҳатдан қийин маршрутлар. “Устунлар”да кўплаб маршрутлар анча юқорироқда, хавфлироқ.

У ерда биз анчагина баланд “Дед” (бобо-таҳр.) қоясини забт этдик, бу қийин ва хавфли бўлди.

Бир кун келиб мен баландликка суғурталовчи мосламаларсиз кўтариламан деб ҳеч ўйламаганман! Машинага қайтаётиб, Ирина бизни ҳалоқ бўлган устунчиларнинг исмлари ёзилган девор ёнидан олиб ўтди. Бу жуда сергаклаштирувчи бўлди.

Россияда мен "Нива"ни ижарага олиб, роҳат учун сайр қилмоқчи эдим.

Бир сафар кичик бир қишлоқда дўстларим ушбу машинани кўриб, уй эгасига мурожаат қилиб, уни олиб туриш мумкинми деб сўрашди. У ҳа деди! Бу ақл бовар қилмайдиган иш бўлди! Австрияда биронтаси нотаниш одамга ўз машинасини ҳайдашига ижозат беради деб ўйламайман.

Владивостокда, "Заря" замонавий санъат марказида нутқ сўзлагандан сўнг, бир йигит бизнинг олдимизга келиб, дўстлари ва автомашиналар ноқонуний пойгалари ҳақида гапириб берди. Ўша оқшом биз драгрейсерларнинг (пойгачиларнинг-таҳр.) йиғилиш жойига бордик. Мен ҳатто пойгада қатнашдим ҳам! Бу жуда қизиқарли бўлди, жуда хавфли бурилишлар бўлди.

Бир сафар бизнинг купеда иккита йўловчи бирга кетди.

Улар ўзларининг фаолияти ҳақида тасмага гапиришни хоҳламадилар ва исмларини ҳам айтмадилар. Деярли махфий агентларга ўхшаб. Улардан бири ҳаво ҳалокатларига ихтисослашган терговчи. Иккинчиси бир вақт, ҳарбий ҳизмат пайтида «Космос» ракеталари билан шуғулланган. У бошқа ҳеч нарса демади! Менга эса ҳамон қизиқ, у ерда айнан нима билан шуғулланган.

© Foto : Georg Wallner / @mesto47 Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера по Транссибирской магистрали
Австриялик фотосуратчи Россия бўйлаб қандай саёҳат қилгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера по Транссибирской магистрали

Россияга саёҳат қилишдан олдин, менга бу ажойиб мамлакат, деб айтишган, лекин шарқга чуқурлашганин сайин, цивилизация камроқ.

Бу табиатдан ҳам, одамлардан ҳам қўрқишни талаб қилади. Барчаси бекор гап! Кимнидир тажрибаси бошқача бўлгандир, айниқса ёлғиз саёҳат қилсангиз ва рус тилини билмасангиз. Аммо биз уч киши эдик, бундан ташқари иккитамиз россиялик, шунинг учун рус тили борасида муаммо бўлмади.

Қизиғи шундаки, одамлар баъзан менга бир оз дўстона эмасдек туюларди.

Аммо менинг чет эллик эканлигимни билиб, ҳамма жилмайишни ва дарҳол жуда ёқимли бўлиб қолардилар. Менимча, Россияни саёҳат учун жуда қизиқ қиладиган нарса айнан шу. Бу ерда улар чет эллик меҳмонларга бефарқ эмас, аксарият сайёҳлар оқимидан азият чекаётган мамлакатлардан фарқли ўлароқ.

© Foto : Georg Wallner / @mesto47 Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера по Транссибирской магистрали
Австриялик фотосуратчи Россия бўйлаб қандай саёҳат қилгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера по Транссибирской магистрали

Руслар фақат ароқ ичадилар деган стереотип тарихга шўнғиди.

Биз бир йўловчи маст бўлгани учун поезддан ҳайдаб чиқарилганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Россияда саёҳат қилиш жуда хавфсиз. Айниқса, учинчи классда (плацкарт - таҳр.), бу ерда кўп одамлар ўз оилалари билан саёҳат қилишади ва ҳамма ўз ҳамроҳларини кўради.

Место47 лойиҳаси тоғларнинг тепасида ҳам, кичик қишлоқларда ҳам, тунги поездда чой устида ҳам ёритиладиган бир қанча инсоний ҳикоялар туркумига  айланди.

© Foto : Georg Wallner / @mesto47 Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера по Транссибирской магистрали
Австриялик фотосуратчи Россия бўйлаб қандай саёҳат қилгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Путешествие австрийского фотографа Георга Валльнера по Транссибирской магистрали

"Бу Россия ҳақида оддий одамлардан ёзиб олинган ҳаётий ҳикоя: поезддаги ҳамроҳлар ва йўлда ва шаҳарларда бизга учрайдиган тасодифий йўловчилар ҳикоялари. Ғоя Зальцбургдаги пивоҳонада туғилган. Mesto47 – бу ҳаётий муҳим учрашувларнинг тасодифийлигини англатувчи тасодифий рақам", - дея тушунтиради Марина Дмуховская. "Биз купеда уч киши эдик: мен журналист сифатида, Георг ижодий раҳбар ва фотограф сифатида, дугонам Анна эса психолог сифатида".

"Коронавирус пандемияси тугаганидан кейин яна қайтиб келишга умид қиламан, - дейди Георг. Мен Ярославл ва Новосибирскни кўришни жуда истайман".
Янгиликлар лентаси
0