04:32 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
628 0 0

Таъкидланишича, жабрланувчини ўзи кўрган зиёнларда айблаган собиқ иш берувчиси шериклари билан биргаликда олиб қочиб дўппослаган. Сўнгра кўмиб ташлаган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ҳиндистоннинг Гондал шаҳрида истиқомат қилувчи Капил Маракана жиноятчилар уни тириклайин кўмиб кетгандан сўнг қабрдан мустақил равишда чиқди. Бу ҳақда The Times of India нашри маҳаллий полицияга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, жабрланувчини ўзи кўрган зиёнларда айблаган собиқ иш берувчиси шериклари билан биргаликда олиб қочиб дўппослаган. Сўнгра уни қўл-оёғини боғлаб, кўмиб ташлаган.

“Маракана қум остида жон-жаҳди билан тўлғанган ва бир оёғини озод қилган. Бир қанча уринишдан сўнг кўмилган шахс қум тагидан чиқишга муваффақ бўлган”, - дейилган хабарда.

Жабрланувчи яқин орадаги қамоқхонага югуриб борган ва бўлиб ўтган воқеани оқизмай-томизмай полицияга маълум қилган. Натижада жиноятчилар қўлга олинган.

Асосий мавзулар