03:37 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
264 0 0

Очилиш маросимидан кейин Туркманистон президенти иштирокчилар билан бирга 12 километрлик велопойгада қатнашган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги Велосипед монументини очиб берди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилда Ашхобод Олимпия шаҳарчасида велосипед спорти бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Очилиш маросимидан кейин президент иштирокчилар билан бирга 12 километрлик велопойгада қатнашган.

В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду
В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз нутқида экологик ва қизиқарли спорт тури бўлган велосипед спорти давлат аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини, шунга кўра мамлакатда велоспорт билан шуғулланувчи одамлар сони ортиб бораётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни. У бутун дунё бўйлаб катта байрам сифатида нишонлаб келинади.

Асосий мавзулар