Лукашенко ҳукуматни истеъфога чиқарди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Беларуси Александр Лукашенко
Президент Беларуси Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларусь раҳбари томонидан 3 июнь куни Вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармон имзоланди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳукуматни истеъфога чиқарди, дея хабар беради “Беларусь 1” давлат телеканали.

Давлат раҳбари 3 июнь куни Вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариш тўғрисида фармонга имзо чекди.

Аввалроқ Лукашенко йиғилишда ҳукуматнинг янги таркиби бўйича таклифларни муҳокама қилган эди. Унда республика Кенгаши (парламентнинг юқори палатаси) раиси Наталья Кочанова, Вакиллар палатаси (парламентнинг қуйи палатаси) раиси Владимир Андрейченко, президент маъмурияти раҳбари Игорь Сергеенко ва Давлат хавфсизлик кенгаши котиби Андрей Равков иштирок этди.

Президент ҳукумат таркибидаги ўзгаришлардан сўнг "инқилобни кутиш керак эмас" деб таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, COVID-19 пандемияси туфайли "дунё мисли кўрилмаган иқтисодий инқироз даврига киргани" сабабли, Вазирлар маҳкамасида кенг кўламли ўзгаришлар амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлмайди.

Александр Лукашенко по время официального визита в Киев - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 баҳонасида айрим мамлакатлар дунёни "қайта тақсимлаб" олмоқчи - Лукашенко

25 май куни Лукашенко шу йил 9 август куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан янги Вазирлар маҳкамасини шакллантириш режаларини эълон қилди. Аввалроқ у амалдаги давлат раҳбари президентликка номзод сифатида рўйхатга олинганидан сўнг сайловчилар ишончини ошириш мақсадида ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилинишини тушунтириб ўтди.

"Бефарқлилик" ва саботаж

Сергей Румас бошчилигидаги ҳукумат таркиби 2018 йилда тасдиқланган. Ўшанда ҳукуматни алмаштирилишига Лукашенконинг амалдорларнинг ишидан норозилиги сабаб бўлди. Оршада бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари қаттиқ танқид билан вазирларнинг ҳаракатсизлигини танқид қилди ва уларни "бефарқлик" ва саботажда айблади.

Президент сайловлари

Беларусьда президент сайловлари 9 августга белгиланган. Ҳозирги пайтда юқори лавозимга 14 даъвогар ўз номзодларини қувватлашга имзоларни тўпламоқда. Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 5 дан 14 июлгача бўлиб ўтади, шундан сўнг сайловолди ташвиқот бошланади.

Республика Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Геннадий Казакевичнинг таъкидлашича, сиёсий кампания даврида Беларусьдаги вазият ўта жиддийлашади, бироқ маҳкама хавфсизликни таъминлаш учун зарур куч ва воситаларга эга.

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, ўз навбатида, мамлакатда президентлик сайловлари арафасида ва бевосита сайлов куни "Майдан"ни ташкил этишга йўл қўймаслигини айтди.

Янгиликлар лентаси
0