“Вирус қайда қолди?”: Польшада АҚШ қўшинлари иштирокида ҳарбий машқ бошланди

© Foto : U.S. Army photo / Kimberly SpinnerАмериканская военная техника перед переброской в Европу для участия в учениях DEFENDER-Europe 20
Американская военная техника перед переброской в Европу для участия в учениях DEFENDER-Europe 20 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Польшада коронавирус пандемияси сабабли қолдирилган Defender Europe 20 ҳарбий машқларига старт берилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Польшада коронавирус пандемияси сабабли қолдирилган Defender Europe 20 ҳарбий машқларига старт берилди. РИА Новости хабарига асосан.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда НАТО авиабазаси ракеталар билан ўққа тутилди

Сўнгги 25 йил ичида АҚШ қўшинлари иштирокида энг катта машғулот бўлиши керак эди. Аввалига Океан ортидан 20 минг аскар келиши, шунингдек, Европада жойлашган 9 минг америкалик ҳарбий хизматчи уларга қўшилиши режалаштирилганди.

Март ойида АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги (EUCOM) Пентагон томонидан COVID-19 пандемияси туфайли Dynamic Front, Joint Warfighting Assessment, Saber Strike ва Swift Response машғулотлари бекор қилинганини маълум қилганди.

Бунгача қўмондонлик АҚШ машқда иштирок этадиган ҳарбийлар сонини камайтиришини маълум қилганди. Режага кўра, Defender Europe финал қисми 20 апрел – 20 май оралиғида Германия, Польша ва Болтиқ бўйи – 18 та давлатдан 37 минг қўшин иштирокида ўтиши керак эди.  

“Албатта, эпидемия режаларимизни ўзгартирди, аммо асосийси, биз тезда мавжуд шароитларга мослашдик. Польша армияси бир дақиқага ҳам жанговар тайёргарлигини йўқотмади”, - деди Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак машқлар очилиш маросимида.

Танк Т-54 правительственных сил Ливии около города Сирта - Sputnik Ўзбекистон
Ливия давлатчилигини НАТО йўқ қилди - Лавров

Мудофаа вазири “бутун дунё курашаётган муаммоларга қарамай бу ерга келиб, биз билан машқ қилаётгани учун” АҚШ қўмондонлигига миннатдорлик билдирди.

Драв полигонида Defender Europe 20 машқида 6 минг (2 минг Польша), 100 та танк ва 230 ҳарбий техника, артиллерия ва ракета комплекслари, авиация – умумий ҳисобда 2000 дона техника иштирок этади.

АҚШ томонидан 1-чи дивизия, 2-чи жанговар гуруҳ ва 3-чи жанговар авиациядан -  4 мингга яқин аскар иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0