Тожикистонда “Антиковид-19” малҳам ишлаб чиқарилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМодель в гримерной
Модель в гримерной - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон фармацевтика компанияси коронавирусга қарши қора седана (тмин, black seed, сиёҳдона) асосида тайёрланадиган спрейни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тожикистонлик фармацевт Саидвали Ҳикматов оғиз бўшлиғи учун “Антиковид-19” антисептик ва малҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Маҳсулот қора седана (black seed) уруғидан олинган мой асосида тайёрланади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Открытие технологического центра Новамедика - Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги биринчи коронавирусга қарши дори маъқулланди

Барча маҳсулотлар сифат сертификатига эга. Ҳикматовнинг сўзларига кўра, малҳам таркибига кирувчи моддалар коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволини сезиларли даражада енгиллаштиради. Шунингдек, фитоантисептик спрей организмдаги кўп патоген микроб ва вирусларни ўлдиришга ёрдам беради.

“Қора тмин таркибида 100 дан ортиқ модда ва ҳужайраларнинг табиий биосинтези учун 50 га яқин катализаторлар - ферментлар, гормонлар,  полисахарид, ёғ кислоталари, А, В, Р, С, поливитаминлар ва эфир мойлари мавжуд”, - деди Ҳикматов.

Фармацевтнинг сўзларига кўра, “Антиковид-19” антисептик эритмасининг афзалликларидан бири шундаки, у иммуномодуляцион хусусиятларга эга ва организмнинг ҳимоя хусусиятларини оширади.

"Магний юрак-қон томир тизими, ўпка, мия, асаб тизими ва мушакларнинг ишини яхшилайди", - деб қўшимча қилди мутахассис.

Шифокор профилактика сифатида эрталаб бўш қоринга ва кечқурун бир чой қошиқ қора малҳам саримсоқ ва бир чой қошиқ асал билан истеъмол қилишни тавсия қилади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, “Антиковид-19” препарати коронавирусни даволаш ёки олдини олиш учун дори сифатида апробациядан ўтказилмаган.

Коронавирусни экспериментал усуллар билан даволаш, шунингдек ўз-ўзини даволаш - саломатликка зарар етказиши, касалликнинг оғир асоратларини келтириб чиқариши ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0