08:51 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
454 0 0

Шу вақтга қадар ХХР бошиданоқ коронавирус инфекцияси эпидемияси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш борасида очиқ ва масъулиятли позицияда бўлгани бир неча бор таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. MI6 Британия разведкасининг собиқ раҳбари Ричард Дирлав хулосасига кўра - COVID-19 Хитойнинг Ухандаги лабораториясидан бахтсиз ҳодиса натижасида тарқаб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Telegraph газетасига асосан Sputnik радиоси хабар қилмоқда.

Нашр билан суҳбатда Дирлав янги "муҳим" илмий ҳисобот билан танишиб чиққанини маълум қилди, унда таъкидланишича, вирус табиий равишда пайдо бўлмаган ва сунъий равишда хитойлик тадқиқотчилар томонидан яратилган. Гап, бу ҳафта пайдо бўлган британиялик ва норвегиялик олимларнинг илмий мақоласи ҳақида кетмоқда, дея қўшимча қилди у.

"Менимча бу (коронавирус инфекцияси эпидемияси – таҳр.) бахтсиз ҳодиса сифатида бошланди. Савол туғилади: агар Хитой қачондир жавобгарликни тан олса, унда товонни тўлайдими? Ўйлайманки, бу дунёдаги ҳар бир мамлакат Хитой билан муносабатларни ва халқаро ҳамжамиятнинг Хитой раҳбариятига бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишига мажбур қилади", - деди МI6 Британия разведкасининг собиқ раҳбари.

Дирлав Лондон Университетининг авлиё Георгий касалхонасидаги профессор Ангус Далглиш ва норвегиялик вирусолог Биргер Соренсеннинг қўшма мақоласи "вирус қандай ривожланиб, пандемияга айлангани ҳақида давом этаётган мунозараларда жуда муҳим ҳисса" эканлигини таъкидлади.

Нашр илмий мақола бир неча бор қайта ёзилганлигини ва ҳали бирон марта илмий журналда нашр этилмаганлигини таъкидламоқда.

Америка етакчиси Доналд Трамп илгари АҚШда янги коронавирус Ухан лабораториясида пайдо бўлиши версиясини кўриб чиқилаётганини ва унинг келиб чиқишини аниқламоқчи эканликларини айтган, деб эслатади “360”. Трамп, Пекин қасддан COVID-19 тарқалишига йўл қўйганлиги аниқланса, Хитойни салбий оқибатлар билан қўрқитди. Кейинроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШда Хитой коронавирус билан боғлиқ вазиятни яшираётганлиги ҳақидаги далиллар борлиги ҳақида гапирди.

11 март куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда касалликнинг 6,2 миллиондан ортиқ ҳолати аниқланди, 380 мингдан ортик одам вафот этди.

Аввалроқ Sputnik  радиоси, БССТ витаминлар ёрдамида COVIDдан халос бўлиш мумкинми деган саволга жавоб берганини маълум қилди.

Асосий мавзулар