Россияда Генетик маълумотлар миллий базаси яратилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСотрудница в лаборатории по анализу ДНК
Сотрудница в лаборатории по анализу ДНК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Генетик маълумотлар миллий базаси ёрдамида оғир касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, умр давомийлигини ошириш ва экологияни яхшилаш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Генетик маълумотлар миллий базасини яратиш бўйича топшириқ берди. Тегишли ҳужжат Кремль сайтида эълон қилинган.

Ҳукумат ва “Курчатов институти” миллий тадқиқот маркази генетик маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ахборот-таҳлил тизимини яратиш ва ишлашини таъминлаши шарт. Шунингдек, уларга ушбу маълумотни сақлаш ва узатиш шаклларини ишлаб чиқариш вазифаси топширилган.

Ҳисобот 2020 йил 1 октябрига қадар тақдим этилиши лозим, ундан кейин йиллик ҳисобот бериб борилади.

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Россия бош вазири Михаил Мишустин ва “Курчатов институти” МТМ директори Александр Благов зиммасига юкланган.

Қайд этилишича, Генетик маълумотлар миллий базаси ёрдамида оғир касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, умр давомийлигини ошириш ва экологияни яхшилаш мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0