10:47 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
330 0 0

Эронда Америка разведкасига генерал Қосим Сулаймонийнинг бир жойдан бошқа жойга ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни берганликда айбланган шахс қатл эттирилади.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Эронда Америка разведкасига генерал Қосим Сулаймонийнинг бир жойдан бошқа жойга ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни берганликда айбланаётган Маҳмуд Мусавий Мажд ўлимга маҳкум қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Эрон давлат телеканали IRIB маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Маждни Америка марказий разведка бошқармаси ва Исроилнинг “Моссад” радведкаси жосуси деб аташмоқда.

“У Америка доллари учун Эрон инқилоб посбонлари корпусининг “Қудс” (унга Сулаймоний бошчилик қилган эди – Sputnik.) кучларида жосуслик билан шуғулланган, душманларга Қосим Сулаймонийнинг бир жойдан бошқа жойга ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этган”, - деган суд ҳокимияти расмий вакили Гуломҳусайн Исмоилий.

Тез орада ҳукм ижро этилиши таъкидланган.

АҚШ 3 январь куни Бағдодда Эрон генерали Сулаймонийни йўқ қилиш бўйича ҳарбий амалиёт ўтказди. Бунга жавобан Эрон Америка ҳарбийлари жойлашган Ироқдаги базага ракета зарбасини берди. Аввалига АҚШ президенти Дональд Трамп ва Пентагон раҳбари ҳужум оқибатида жабрланганлар йўқлигини маълум қилди. Кейинчалик жабрланганлар борлиги тан олинди.

Теглар:
Эрон

Асосий мавзулар