Янги сенсация: коронавирус Италияда декабрдаёқ бўлгани аниқланди

© Sputnik / Alessandro Rota / Медиабанкка ўтишЖенщина в медицинской маске в центре Милана
Женщина в медицинской маске в центре Милана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Италиялик олимлар Милан ва турин оқава сувларида коронавирус излари 2019 йилнинг декабрида бўлганини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Коронавирус ўтган йилнинг декабр ойида Милан ва Туриннинг оқава сувларида бўлган, деб хабар қилмоқда Италия Олий соғлиқни сақлаш институти мутахассислари. РИА Новости хабарига асосан.

Олимлар 2019 йил октябридан 2020 йил февралигача тўпланган оқава сувларнинг 40 намунасини ўрганиб чиққанидан сўнг ана шундай хулосага келишган.

"Икки хил лаборатория тешкширувларидан сўнг 2019 йил 18 декабрда Милан, Туринда ва 2020 йил 29 январда Болоняда олинган сув намуналарида коронавирус РНКси бўлганлиги тасдиқланди", - деди институт вакили Жузеппина Ла Роса.

Бундан ташқари, ушбу шаҳарларнинг оқава сувларидан январ ва феврал ойларида олинган материалда вирус излари топилган. Тадқиқот натижалари Эвропада инфектсиянинг тарқалиши хронологиясига шубҳа туғдиради, бу илмий жамоатчилик томонидан қабул қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги кунда бутун дунёда деяли 8,3 миллион киши коронавирус юқтирган, улардан 450 минг нафари вафот этган.

Италия пандемиядан энг кўп азият чеккан давлатлардан бири эди: тахминан 238 минг киши вирусни юқтирган, улардан 34 минги вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, Италияда биринчи марта юқтириш ҳолати январ ойида қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0