06:34 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
28811

Жанубий Кореянинг касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (KCDC) ташкилоти раҳбари Чонг Ин Гён сўзларига кўра, Сеул ва унинг атрофларида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг иккинчи тўлқини давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Жанубий Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (KCDC) ташкилоти раҳбари Чонг Ин Гён таъкидлашича, Сеул ва унинг атрофларида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг иккинчи тўлқини кетмоқда ва мамлакатда COVID-19 эпидемияси кузгача давом этиши мумкин.

"Дастлаб биз иккинчи тўлқин кузда ёки қишда бошланади деб ўйлагандик. Аммо башоратларимиз нотўғри бўлиб чиқди. Одамлар бошқалар билан яқин мулоқот қилар экан, инфекция тарқалиши давом этади деб ўйлаймиз", - деган сўзларини келтиради Ренхап агентлиги.

Чонг Ин Гённинг сўзларига кўра, Сеулдаги иккинчи тўлқин май ойининг бошларида Жанубий Корея пойтахтида бир нечта инфекция юқтириш ҳолатлари билан бошланди.

Ўз навбатида, Сеул маъмурияти, агар яқин кунларда янги инфекция юқтириш ҳолатларининг кунлик ортиши ўртача 30 кишидан ошса ёки касалхонада жойлар тўлиши сони 70 фоизга ёки ундан ортса, пойтахтда қаттиқ ижтимоий масофа режими жорий қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини, пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 8,7 миллиондан ортиқ инфекция юқтириб олиш ҳолатлари аниқланди, 460 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Жанубий Кореяда 12 438 та коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолати аниқланди.

Асосий мавзулар