Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади?

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишВоенный парад в ознаменование 75-летия Победы
Военный парад в ознаменование 75-летия Победы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғалаба Паради бошқа санага кўчирилгани муҳим эмас, муҳими одамлар бугун ҳам айнан ўши туйғуларни ҳис қилишмоқда.  

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik, Андрей Коц, Екатерина Петухова. Москвада 24 июн куни Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба Паради бўлиб ўтди. Парад ташкилотчилари уни 1945 йилда бўлиб ўтган биринчи Ғалаба парадга ўхшатишга интилишди. РИА Новости хабарига асосан. 

Ўша-ўша тўқ кулранг чорқирра тошлар ётқизилган Қизил Майдон, ўша СШ-40 каскалар остидан қараб турган навқирон юзли аскарлар,  афсонавий Т-34 танкларининг учта-учта бўлиб ўтиши – буларнинг барчаси ветеранларга бундан роппа-роса 75 йил олдин 1945 йилнинг 24 июнида бўлиб ўтган парадни эслатди.

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВоенный парад в ознаменование 75-летия Победы
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Военный парад в ознаменование 75-летия Победы

Ветеранлар ва нуфузли меҳмонлар ўтирган трибуналар олдидан 15 мингга яқин аскар ва зобитлар ғолиб бўлган аждодлари байроқлари остида тантанали саф тортиб ўтишди.

Найзаларда қуёш жилоси

Кремл соатида вақт 09:30. Парад бошланишига ҳали ярим соат вақт бор, лекин Ҳарбий кучларнинг турли қўшнлари “қутилари”  ( майдондан тўртбурчак шаклида ўтувчи гуруҳлар коробка,яъни қутидейилади)  аллақачон Қизил майдондан жой олган. Томошабинлар жойлаорини эгаллашмоқда, бу сафар уларнинг сони анча камайиб қолган. Журналистлар ҳам камчилликда, фақат телеопреаторлар ва фотокорреспондентлар. Қолганлар Манеждаги пресс-марказда. Москвада оммавий тадбирлар ўтказиш чекловлари ҳали бекор қилинмагани туфайли, Сергей Собянин шаҳар аҳолисига парадни уйдан томоша қилишни маслаҳат берган эди.

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишВоенный парад в ознаменование 75-летия Победы
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Военный парад в ознаменование 75-летия Победы

Бугун Москвада қуёшли об-ҳаво, ҳарорат +24. 75 йил олдин эса ушбу кунда жуда кучли ёмғир бўлиб ўтган эди, лекин у ҳам ғолибларнинг тантанали юришини тўхтатиб қола олмаганди. Парад қўмондони Константин Рокоссовскийнинг набираси Ариадна эслашига кўра, маршалнинг кийими ҳўл бўлиб, танага ёпишиб қолган эди, уни ечиш учун енгининг чокларини йиртишга тўғри келган.  

Бугун эса маросимни Армия бош қўмондони, армия генерали Олег Салюков бошқармоқда. Парадни Мудофаа вазири Сергей Шойгу қабул қилмоқда. Соат роппа-роса ўн бўлганда улар Майдонга кириб келишди. Қўмондонлар Аурус парад кабриолетларида туриб қўшнларни айланиб, ҳар бир гуруҳини қутлаб чиқишади. 1945 йилда ҳам худди шу тарзда Жуков ва Рокоссовский Кумир ва Полюс лақабли отларда барча фронтларининг бирлашган полкларини қутлашган эди.

Шундан сўнг Шойгу "Машҳур бўл" қўшиғи остида Қизил майдон марказига бош қўмондонга қўшинлар парадга тайёрлиги тўғрисида хабар беради.

Тарихга ҳурмат

Парад Россия Президенти Владимир Путиннинг тантанали нутқи билан бошланди. Президент  марказий подиумда фахрий меҳмонлар билан бирга ўтирарди. Бундан етмиш беш йил олдин Георгий Жуков мавзолей устидаги минбардан туриб нутқ сўзлаган эди. Иккала нутқда ҳам ўхшаш жиҳатлари бор. Жуков ҳам, Путин ҳам Германия ва фашистлар устидан қозонилган ғалабада Қизил Армиянинг ҳал қилувчи ролини таъкидладилар. Германия асосий кучларини, танклари ва самолётларининг 75 фоизини – айнан Совет аскарлари йўқ қилгани – алоҳида таъкидлаб ўтилди.

© Sputnik / Sergey Pyatakov / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин на военном параде в ознаменование 75-летия Победы на Красной площади
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Президент РФ Владимир Путин на военном параде в ознаменование 75-летия Победы на Красной площади

Кремль узра уч карра "Ура!" садолари янграйди. Қизил Майдонга Валерий Халилов номидаги Москва ҳарбий мусиқа мактабининг ёш барабанчилар гуруҳи кириб келади. 1945 йил 24 июнда ҳам Парад уларнинг тенгдошлари – Суворовчилар барабанлари садолари остида очилган эди. Улардан сўнг Қизил Майдонга барча кучларининг фахрий қоровул қўшинлари чиқишди.

Фахрий қоровулдан сўнг Қизил майдонга, Иккинчи Жаҳон уруши формаси кийган 11 та ҳарбий қисм саф тортиб ўтишди. Стратегик Ракета Кучлари Ҳарбий Академияси аскарлари эса 75 йил олдин бўлгани сингари фронтлар штандартларини кўтариб ўтишди. Ҳаммаси аввалгидек: бошида Карелия фронти энг сўнгида 3-Украина фронти штандарти олиб ўтилди.

Улардан сўнг Москва Олий Қўмондонлик ўқув юрти, пиёда аскарлар, учувчилар, денгизчилар, муҳандислар, разведкаччилар, чегарачилар ва казаклар ўтишди.

Ҳар бир тарихий форма 1945 йилдаги Ғалаба Парадида аскарлар кийган кийимнинг аниқ намунасига мувофиқ тикилган. Матолар ва аксессуарлар, офицерлик кийимларидаги нақшлар 1940 йилларда ишлатилганларга мос келади. Уруш пайтида ҳам ишлаган Володарский номидаги Санкт-Петербург тикувчилик фабрикаси ушбу буюртмани зудлик билан бажарди. Қўлларида винтовка ушлаган аскарлар 1945 йил 24 июндаги аждодларининг худди ўзи.

© Sputnik / Павел Львов / Медиабанкка ўтишВоенный парад в городах России в ознаменование 75-летия Победы
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Военный парад в городах России в ознаменование 75-летия Победы

75 йил олдинги парадда фақат бир хорижий давлат қўшинлари иштирок этган эди. Ўшанда Польша Қуролли кучлари 1-Белорус фронти таркибида қадам ташлаб ўтишган эди. Бугун эса Қизил Майдон бўйлаб 13 мамлакатнинг ҳарбийлари саф тортиб ўтишди: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Ўзбекистон, Ҳиндстон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон ва Туркманистондан 70тадан аскарлар “қути-қути” бўлиб ўтишди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаВоеннослужащие ВС Узбекистана во время парада на Красной площади
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Военнослужащие ВС Узбекистана во время парада на Красной площади

Меҳмон қўшнлардан сўнг аёл аскарлар, суворовчилар, нахимовчилар ва юнармиячилар саф тортиб ўтишди. Улардан сўнг ҳар бир турдаги қўшнларнинг парад гуруҳлари ўта бошлади. 75 йил олдин ҳарбийлар қўшн турига бўлинмасдан, учувчилар, танкчилар ва разведкачилар ягона сафда ўтишган эди. Ўшанда фақат вице-адмирал владимир Фадеев бошчилигидаги денгизчилар гуруҳи алоҳида ўтишган.

Т-34нинг муносиб аждодлари

Қизил майдонга моторларини губурлатиб 31та Т-34-85 танклари кириб келди. Бу ушбу машҳур танкларнинг сўнгги йилларда сўнгги йилларда намойиш этилган  энг катта тўпламидир. Ўтган йилнинг январ ойида Лаос ҳукумати Россияга 30га яқин фойдаланишга яроқли бўлган Т-34 танкларини совға қилган эди. 1945 йил парадида ҳам Т-34 танклари иштирок этган эди. Улар ИС-2 оғир танклари билан биргаликда 1850тадан иборат жанговар машиналар қаторида парад сўнггида майдонга чиқишган эди.

© Sputnik / Host photo agency / Evgeny Biyatov / Медиабанкка ўтишТанки Т-34-85 во время военного парада Победы на Красной площади
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Танки Т-34-85 во время военного парада Победы на Красной площади

Пўлат ветеранлардан сўнг томошабинларга илк бор Т-90М ва Т-80БВМ янгиланган танклари намойиш этилди. Артиллериячилар эса машҳур “Смерч” ўрнига келган энг янги “Торнадо-С” русумли ёппасига ўт очиш тизимида Майдондан ўтишди.

Ҳаво мудофааси қўшнлари С-350 “Витязь” зенит-ракета тизимини намойиш қилишди. РХБЗ (радиация, кимё ва биологик ҳимоя) кучлари эса – ғилдиракли базага ўрнатилган оғир олов пуркаш тизими ТОС-2 “Тосочка”ни намойиш қилишди.  

Энг янги техникалар қаторида “Армата” платформасида қурилган Т-14 танки ва Т15, Курганец-25  БМПлари ҳамда “Бумеранг”БТРи ва “Коалиция-СВ” ўзиюрар гаубицаси намойиш этилди.

© Sputnik / Host photo agency / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишБоевая машина поддержки танков (БМПТ) "Терминатор" во время военного парада Победы
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Боевая машина поддержки танков (БМПТ) "Терминатор" во время военного парада Победы

75 йил олдин об-ҳаво ёмон келгани туфайли параднинг ҳаво қисми бекор қилинган, учишга тайёр турган 220та самолётла аэродромларда қолган эди. Бугун эса об-ҳаво аъло келди. Қизил Майдон узра Су-35, Су-30, МиГ-29СМТ, Су-57 қирувчилари, Су-24М2 ва Су-34  бомбардимончи самолётлари, энг янги “Ханжар” гипертовушли ракеталари билан жиҳозланган Су-25 ва МиГ-31 самолётлари саф тортиб учиб ўтишди. Улардан ташқари стратегик ракета ташувчи Ту-95 ва Ту-160 ҳамда Ми-35М, Ка-52 ва Ми-28 жанговар вертолётлари учиб ўтди.

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишПарад в ознаменование 75-летия Победы в Великой Отечественной войне в Москве
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Парад в ознаменование 75-летия Победы в Великой Отечественной войне в Москве

Худди 75 йил олдин бўлгани каби Парад қўшма оркестнинг “Ғалаба куни” қўшиғи остида тугатилди.

РИА Новости мухбирлари Парад вақтида Кремль ва унинг атрофларида нималар бўлгани билан қизиқишди.

Полиция Кремлга яқин бўлган барча кўчаларни ёпиб қўйган эди. Шу сабаб тиббий ниқоб таққан минглаб кишиларга соат 9лардан бошлаб катта Устьинский кўприги олдида ва Москворецкая қирғоқ кўчасида зич тўлган эди. Бу ердан Парадни ҳеч бўлмаса узоқдан туриб томоша қилиш мумкин.

- Парад шу ердкн аниқ кўринадими?

- Олдинги йиллардан ҳар доим шу ерадн ўтишарди

- Техникани қаердан томоша қилса бўлади?

- Улар кремлдан сўнг Янги Арбат кўчасига бурилишади. Яхшиси Звенигород шоссесига борган маъқул.

Бир неча дақиқадан сўнг, Москворецкая кўчасида параднинг биринчи бўлимлари кўринади. Олдинда Қизил Армия штандартлари кўтарган ҳарбийлар. Кўприкда турганлар уларни Ғалаба билан қутлашади. Аскарлар “Ура!” ура деб жавоб қайтаришади. Ҳар бир гуруҳ кўприк остидан ўз қўшиғи билан ўтмоқда. Кимдир “Ғалаба куни”, яна бошқа гуруҳ “Эх Ладога” қўшиғини куйлашмоқда. Томошабинлар уларга жўр бўлишди.

© SputnikВоеннослужащие стран бывшего СССР на параде Победы в Москве
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади? - Sputnik Ўзбекистон
Военнослужащие стран бывшего СССР на параде Победы в Москве

Парад иштирокчилари бироз енгилроқ бўлсада, лекин ҳалигача бир хил қадам ташлаб сафларини бузмай кетишмоқда. Улар юқори кайфиятда экани шундоқ билиниб турибди. Болтиқ денгизи флоти денгизчилари кўприк устидаги томошабинларга яқинлашганда, худди биров буйруқ берилгандек, ҳаммалари бир зум тўхтаб, биргаликда фуражкаларини силкитишди. Томошабинлар мамнун бўлиб уларни олқишлашди.

“Мана бу зўр бўлди, байрамингиз билан” деб томошабинлар юқори кайфиятда бир-бирларини қутлашади. Осмонда самолётлар қолдирган россия байроғининг изи ҳали тарқалмасдан туриб одамлар расмга тушишга шошилишди. Кимдир ҳарбий техникани томоша қилиш мақсадида тезда автомобилга ўтириб Звенигород шоссесига ошиқади. Кўприк олдидан Т-34 танклари сафи ўтаётганда томошабинлар “Салом онажон, биз барчамиз урушдан қайтмадик” номли қўшиқни куйлашни бошлашади.

Айримларнинг кўзида қувонч ёшлари кўринди. Парад бошқа санага кўчирилгани муҳим эмас, муҳими одамлар бугун ҳам айнан ўши туйғуларни ҳис қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0