Америка полициячилари эркинлиги чекланади - янги қонун лойиҳаси

© AFP 2023 / Eva Marie UzcateguiПолицейские стоят на коленях во время митинга в Корал-Гейблс, штат Флорида, в связи со смертью Джорджа Флойда
Полицейские стоят на коленях во время митинга в Корал-Гейблс, штат Флорида, в связи со смертью Джорджа Флойда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Конгрессида полицияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиши билан нималар тақиқланади?

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. АҚШ Вакиллар Палатаси демократлар томонидан киритилган полицияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради The Washington Post.

Ҳужжат "Джорж Флойд номидаги адолатли полиция акти" деб номланади. У афро-америкалик Джорж Флойднинг ўлимидан кейин мамлакат бўйлаб бошланган ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши оммавий намойишлар ортидан киритилган. Унинг қабул қилиниши учун 236 конгрессмен овоз берди, 181 қарши овоз.

Янги қонун лойиҳасида полиция ҳибсга олиш пайтида нафасни қисишни тақиқланди. Шунингдек, у полициячиларнинг ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратилишини назарда тутади, уйларга кириш учун рухсат ордерларини беришни чеклайди. Бундан ташқари, ҳужжат гумон қилинувчиларга нисбатан асоссиз зўравонлик ишлатган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига нисбатан жазони кучайтиради.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида шикоятлар ва бундай ҳаракатларнинг қайдлари тўғрисида маълумот тўплаш учун полициянинг нотўғри ҳаракатлари миллий реестрини яратиш кўзда тутилган.

Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси тизимли ирқчиликка қарши курашишга ва “полиция фаолияти маданиятини тубдан ўзгартиришга” қаратилган, натижада кўп одамлар ҳаёти сақланиб қолинади.

Энди ҳужжат Сенат томонидан маъқулланиши керак, унда республикачилар кўпчиликни ташкил қилади, агар у маъқулланса, имзо учун президентга юборилади.

Янгиликлар лентаси
0