12:35 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (951)
156 0 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг сўзларига кўра, гарчи кўп мамлакатлар муайян бир ютуққа эришган бўлса-да, глобал пандемия аслида жадаллашмоқда

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Дунёда COVID-19 пандемияси тарқалиши айрим давлатларда вазият яхшиланганига қарамасдан тезлашмоқда. Бу ҳақда  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

“Гарчи кўп мамлакатлар муайян бир ютуққа эришган бўлса-да, глобал пандемия аслида жадаллашмоқда. <...> Барчамиз ушбу пандемия якунланишини хоҳлаймиз. Ҳаммамиз ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз. Аммо аччиқ ҳақиқат шуки, у ҳатто якунланишга ҳам яқин эмас”, - деди у.

Гебрейесус 30 июнь куни ташкилот Хитойда янги турдаги пневмония ўчоғи ҳақидаги биринчи хабар олганига роппа-роса ярим йил бўлиши таъкидлади.

Шунингдек, у олти ой ўтиб дунёда касалланганлар 10 миллион нафардан ошгани, 500 минг киши вафот этганини қўшимча қилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (951)
Теглар:
коронавирус

Асосий мавзулар