02:34 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
333 0 0

Теҳрон бош прокурори сўзларига кўра, Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимидан кетиши биланоқ жавобгарликка тортилади

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Эрон Оқ уй раҳбари Дональд Трампни ҳибсга олиш бўйича ордер берди. Президент ўз ваколатларини топшириши билан жавобгарликка тортилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Эрон бош прокурори Али Алказий Меҳр баёнот қилди, деб хабар бермоқда IRNA.

Таъкидланишича, америка етакчисидан ташқари, яна 35 киши қидирувга берилган. Эрон ҳукумати Интерполдан ушбу ишнинг устуворлиги туфайли "қизил билдириш" қўйилишини сўраганлар.

Шу билан бирга, гап айнан ким ҳақида бораётгани очиқланмаган.

Эрон ҳақиқатан ҳам Трампни қидирувга бергани ҳақидаги хабарни Интерпол ҳозирча тасдиқламаган.

Экспертлар сўзларига кўра, ушбу сўроқ қаноатлантирилиши эҳтимоли жуда кам. Интерполнинг ўзи эса "Ташкилотга сиёсий, ҳарбий, диний ёки ирқий характердаги аралашувлар ёки ҳаракатларни амалга ошириш қатъиян ман этилганлигига" шама қилишган.

Шу боис, бу турдаги сўровлар кўриб чиқилмайди, дея таъкидлашган Интерпол вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, эронлик генерал Сулаймоний америкалик ҳарбийлар ҳужуми оқибатида 3 январга ўтар кечаси Бағдодда ўлдирилган эди. Уни йўқ қилиш ҳақидаги буйруқ АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан шахсан берилган. У сал кейинроқ Сулаймоний америка элчихоналарининг бирини портлатишни режалаштиргани ҳақида маълум қилган эди.

Асосий мавзулар