Путин ва Лукашенко Совет аскари хотирасига ёдгорликни очдилар - видео

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин и президент Беларуси А. Лукашенко открыли Ржевский мемориал Советскому солдату
Президент РФ В. Путин и президент Беларуси А. Лукашенко открыли Ржевский мемориал Советскому солдату - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Ржевда Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарларни хотирлаш маросимида қатнашмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Твер вилояти Ржев шаҳрида совет аскари хотирасига бағишланган ёдгорликни очдилар.

Президентлар гул қўйиш маросимида иштирок этиб, вафот этганларнинг хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёд этдилар.

"Ржев мемориали - умумий хотирамизнинг яна бир рамзи, Европани ва бутун дунёни нацизмдан қутқарган аскар-қаҳрамон, аскар-халоскор, ғолиб-аскарнинг буюк ва фидокорона қаҳрамонлигига таъзим қилиш рамзидир", - деди Россия президенти.

Одамлар ёдгорликлар яратиб, уларга келгунларига қадар, ҳеч қачон урушнинг даҳшатли воқеаларини унутмайдилар, дея қайд этди ўз нутқида Лукашенко.

Шунингдек, Путин ва Лукашенко "Хотира боғи" халқаро акциясида иштирок этишди, Улуғ Ватан уруши пайтида ҳалок бўлганлар хотирасига дарахт экилди.

Янгиликлар лентаси
0