14:05 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
274 0 0

Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Американинг NYT нашри Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди.

Мақолада аноним манбаларга таянган ҳолда таъкидланишича, гўёки россия разведкасига тааллуқли банк ҳисоб-рақамидан толиблар ҳисоб рақамларига йирик молиявий ўтказмалар амалга оширилганига доир электрон маълумотларни қўлга туширишга муваффақ бўлинган. Муаллифлар фикрича, айнан шу ҳолат Россия Афғонистондаги радикал уюшмани қўллаб-қувватлаётгани далили ҳисобланади.

Шу билан бирга, Пентагон Россиянинг Афғонистондаги америкалик ҳарбий хизматчиларга қарши душманона ҳаракатлар далили мавжуд эмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда мудофаа идораси раҳбари Марк Эспер баёнот берган.

"Барча ходимларимизни ишонтирмоқчиманки, вазирлик америка ҳарбий персоналига қарши барча потенциал таҳдидларни жиддий кўриб чиқади", - деган Эспер.

Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Асосий мавзулар