04:50 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
214 0 0

ЕОИИнинг 17 июлдаги учрашуви ушбу интеграцион иқтисодий иттифоқнинг мустаҳкамланиши учун хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи бош вазирларининг учрашуви 17 июл куни бўлиб ўтади, деди журналистларга Россиянинг Минск шаҳридаги элчиси Дмитрий Мезенцев. РИА Новости хабарига асосан.  

"Биз 17 июл куни ЕОИИ давлатлари бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтишини кутмоқдамиз. Қандай кўринишда бўлмасин у иқтисодий интеграцион уюшманинг мустаҳкамланиши учун қўйилган қадам бўлади", - деди Мезенцев. 

Евроосиё иқтисодий иттифоқи - халқаро интеграцион иқтисодий уюшма бўлиб, 2015 йилнинг 1 январидан буён фаолият юритиб келмоқда. Унинг иштирокчилари - Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизстон. 2020 йил ЕОИИда Беларус Республикаси раислигида ўтади. 

2020 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Олий Мажлиси Республиканинг ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишини қўллаб-қувватлади. 

Асосий мавзулар