17:23 13 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Дунёда
Ҳавола олиш
208 0 0

РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов Россия ва Толибон ўртасидаги “келишув”нинг тахмин қилинаётган далилларига изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Россия ТИВ Россия ва Толибон ўртасидаги “келишув”нинг тахмин қилинаётган далилларига изоҳ берди. РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, мақолада фақат асоссиз айбловлар келтирилган.

"Бизга далиллар керак, аммо улар йўқ. Бу асоссиз айбловлар", - деди Кабулов РИА Новости'га.

Шунингдек, у ушбу мақолада исми келтирилган, гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланувчи Раҳмат Азизи ҳақида ҳеч қачон эшитмаганлигини таъкидлади. Нашрнинг таъкидлашича, у икки томон ўртасида асосий воситачи бўлган.

Унинг сўзларига кўра, нашрни ўқиётганда жавоблардан кўра кўпроқ саволлар туғилади. “Қалбаки нарсаларни ҳам пухта тайёрлаш керак”, - дея қўшимча қилди Кабулов.

Куни кеча NYT нашри ўзининг мақоласида Россия ва Афғонистоннинг “Толибони” ўртасидаги “фитна” да “воситачи” исмини ошкор қилди. Мақоланинг муаллифларига кўра, бу гиёҳванд моддалар контрабандачиси Раҳмат Азизи.

Аввалроқ, NYT нашри исми ошкор қилинмаган разведка ходимларига таяниб, Россия ҳарбий разведкаси “Толибон” билан боғлиқ жангариларга Афғонистонда америкалик аскарларга ҳужум уюштириш эвазига мукофот тақдим этгани ҳақида хабар тарқатган. Мақолада ҳеч қандай далил келтирилмаган. “Толибон” ҳаракати вакили Забиулл Мужоҳид Америка нашрининг айбловларини расман рад этди.

Аввалроқ Sputnik радиоси Трамп NYTнинг Россия “Толибон”га “ёрдам бергани” тўғрисида мақоласига изоҳ берганини хабар қилган эди.

Асосий мавзулар