04:32 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
592 0 0

АҚШда президент сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Президент курсиси учун Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден асосий даъвогар саналади.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Рэп йўналишида ижод қилувчи америкалик қўшиқчи Канье Уэст АҚШ президенти пойгасида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди.

“Энди биз Худога ишониб, қарашларимизни бирлаштириб ва келажагимизни барпо этиб Америка умидини рўёбга чиқаришимиз лозим. Мен Қўшма Штатлар президенти лавозимига ўз номзодимни қўяман”, - дея ёзган Канье Уэст твиттердаги саҳифасида.

У айнан қайси йили давлат раҳбари лавозими учун курашмоқчи эканига аниқлик киритмаган. Аммо хабарига #2020VISION хэштегини илова қилган.

Таъкидлаш жоизки, бу рэпернинг шунга ўхшаш биринчи баёноти эмас. Аввалроқ у 2024 йилда президент курсиси учун курашмоқчи экани ҳақида гапирганди.

Уэст илгари Трампнинг фаол тарафдори эканлигини билан маълум эди ва бир неча марта шахсан президент билан учрашган.

Канье Уэст – америкалик рэпер, продюсер, бастакор ва дизайнер.  

Ноябрда режалаштирилган сайловларда президент лавозими учун амалдаги президент Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден даъвогарлик қилмоқда.

Теглар:
сайловлар, Америка

Асосий мавзулар